Фарғона шаҳрида "Ўқитувчи ва мураббийларга эҳтиром ойлиги" доирасида форум бўлиб ўтди.








Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги санъат саройида “Ўқитувчи ва мураббийларга эҳтиром ойлиги” доирасида тантанали форум бўлиб ўтди.
Форумни шаҳар ҳокими очиб берди ва ўзининг табрик сўзида юртимиз келажаги бўлган ёшларни тарбиялаётган, жамиятда беқиёс ўрин тутадиган устоз ва мураббийларни, таълим соҳаси фидойиларини “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан чин қалбдан табриклади.
Шунингдек, Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган таълим соҳасидаги ислоҳотлар, видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган устувор вазифалар ҳақида тўхталиб ўтилди.
Жумладан:
✅ Мактабларда таълим сифатини ошириш
✅ Ўқувчилар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш
✅ Ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш
✅ Мактаб маъмурияти, психологлар ва синф раҳбарлари ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш
Форум давомида ижодий чиқишлар, саҳна кўринишлари ва хушовоз хонандаларнинг куй-қўшиқлари томошабинларга байрамона кайфият улашди.
Бу каби тадбирлар таълим соҳаси вакилларига бўлган юксак ҳурмат ва эътиборнинг яна бир ёрқин ифодасидир.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

“Farg‘ona shahar hokimi kubogi – 2025” sport musobaqalarining final bosqichi


