Шаҳар ҳокими “Оқариқобод” маҳалласида жойлашган қишлоқ хўжалиги йўналишида фаолият юритаётган “БЕШЛЕР АГРО ҲОЛДИНГ” фермер хўжалиги ва “Шукурулло Иқболи” фермер хўжаликларида бўлиб, амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.







Шаҳар ҳокими “Оқариқобод” маҳалласида жойлашган қишлоқ хўжалиги йўналишида фаолият юритаётган “БЕШЛЕР АГРО ҲОЛДИНГ” фермер хўжалиги
ва “Шукурулло Иқболи” фермер хўжаликларида бўлиб, амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Бу ердаги иссиқхоналарда қулпинай ва помидор каби қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилиб, экспорт салоҳиятига эга маҳсулотлар тайёрланмоқда.
Айниқса, етиштирилган ҳосил қўшни давлатларга экспорт қилинаётгани, маҳаллий бозор билан бир қаторда ташқи бозорга чиқиш ишлари ҳам кенг йўлга қўйилгани алоҳида эътиборга молик.
Ҳоким фермер хўжалиги раҳбарлари билан суҳбатда:
✔️ Ердан унумли фойдаланиш,
✔️ Илғор агротехнологиялар жорий этиш,
✔️ Маҳсулот сифатини яхшилаш ва экспорт ҳажмини ошириш борасида тавсия ва топшириқларини берди.
Бугунги кунда шаҳаримизда қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш, хусусан, экспортбоп маҳсулотлар етиштириш ва экспорт географиясини кенгайтириш — муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

“Farg‘ona shahar hokimi kubogi – 2025” sport musobaqalarining final bosqichi


