Фарғона шаҳар ҳокимлигида, фермер хўжаликлари ва тадбиркорлар иштирокида муҳим семинар бўлиб ўтди.





Семинарда вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дилмурод Бакубаев ҳамда мутаҳассислар томонидан иссиқхона фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига бериладиган солиқ имтиёзлари юзасидан атрофлича маълумот берилди.
Таъкидландики, ушбу имтиёзлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони асосида жорий қилинган бўлиб, фермерлар ва юридик шахслар учун янги имкониятлар эшигини очади.
Семинар давомида:
▪️ Солиқ имтиёзларидан қандай фойдаланиш кераклиги
▪️ Ҳисоботларни расмийлаштириш
▪️ Ички назорат ва қонуний фаолият юритиш бўйича қўшимча маслаҳатлар берилди.
Фермер хўжаликлари раҳбарлари томонидан берилган барча саволларга мутахассислар томонидан аниқ ва ҳуқуқий асосланган жавоблар тақдим этилди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

“Farg‘ona shahar hokimi kubogi – 2025” sport musobaqalarining final bosqichi


