Maxsus imkoniyatlar

Ekran o‘lchami

50 %

Shrift o‘lchami

50 %
Saytni baholash
0
0
Sayt test rejimida ishlamoqda...

1602025-07-08 18:10

Қува тумани Саноатчилар маҳалласида пресс-тур ташкил этилди

http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2093616386005325.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2093616386008910.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2093616386010105.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2093616386011300.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2093616386012495.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2093616386016080.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2093616386017275.jpg

Қува тумани Саноатчилар маҳалласида маҳалла драйверларидан бири — паррандачилик йўналишида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида пресс-тур ташкил этилди.

Ташкил этилган тадбир давомида оммавий ахборот воситалари вакиллари маҳаллада амалга оширилаётган ишларнинг натижалари, хусусан, аҳолининг тадбиркорлик фаолиятига жалб этилиши, паррандачилик соҳасидаги лойиҳалар, аҳоли учун яратилаётган янги иш ўринлари ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар билан танишиш имконига эга бўлишди.

Айниқса, маҳалладаги замонавий технологиялар асосида бройлер жўжалари, гўшти ва тухум етиштириш, бедана ва ўрдак боқиш ишлари йўлга қўйилгани эътироф этилди. Ушбу лойиҳалар маҳаллий аҳоли бандлигини таъминлаш билан бирга, ички бозорни сифатли парранда маҳсулотлари билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Пресс-тур доирасида журналистлар тадбиркорлар билан суҳбатлашди, фаолият жараёнида учраётган муаммо ва истиқболдаги режалар ҳақида маълумотларга эга бўлдилар.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz