Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 63 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгашининг ўн биринчи сессияси

 2020-08-25 10:32:41    903

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгашининг ўн биринчи сессия бўлиб ўтди.

Сессияда Фарғона шаҳрида 2021 йилда ғалладан қисқарилаётган майдонларда сабзавотчиликка ихтисослашган агрокластерларни ташкил этиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2020 йил
6-7 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида кенгайтирилган тарзда ўтказилган 42-сон мажлис баёнининг 30-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил16 июлдаги 03/1-194-сон йиғилиш баёнига асосан, 2021 йилда ғалладан қисқартирилаётган майдонларда сабзавотчиликка ихтисослашган агрокластерларни ташкил этиш лойиҳаларининг манзилли дастури тадиқланган.

Ушбу тармоқларни ривожлантириш учун мева-сабзавотчилик кластерлари ташкил этиш эса муҳим аҳамиятга эга.

Дастурга мувофиқ, сессия қарорига кўра, шаҳар ҳудудидаги 750 гектар ғалла экин майдонлари шаҳар ҳокимлиги захирасига қайтариб олинди.

Шаҳар ер майдони танлаш ва ажратиш доимий ҳаракатдаги комиссияси томонидан ҳудудлар кесимида ер майдонлари аниқлангандан сўнг, сабзавотчилик йўналишида кластерлар ташкил этиш учун доимий ҳаракатдаги танлов комиссияси таркиби тасдиқланди.

Комиссия қарори билан танлаб олинган ташаббускорларга 2021 йилда ғалла ҳосилидан қисқартирилаётган майдонларда сабзавотчиликка ихтисослашган агрокластерларни ташкил этиш учун 10 йил ёки узоқ муддатга ижара ҳуқуқи асосида ажратиб берилади.

Агрокластерлар томонидан белгиланган майдонларда юқори даромадли, экспортбоп мева-сабзавот етиштириш чора-тадбири кўрилиши лозим.

Шунингдек, янги ташкил этиладиган агрокластерларга томанидан ҳар бир гектар ерга 1 та оилани иш билан таъминлаш вазифаси юкланади.