Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 7 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Фарғона шаҳар ҳокимлигининг баёноти

 2020-02-20 21:06:24    1203

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун ижтимоий тармоқларда Фарғона шаҳар, Янгисой маҳалласи, Янги Турон кўчасида жойлашган собиқ “Болалар футбол ўйингоҳи” бўлган, Фарғона шаҳар ҳокимлиги захирасидаги ер майдонида ноқонуний қурилган уй-жойларнинг бузилиши ва давлат захирасига қайтарилиши бўйича хабарлар эълон қилинмоқда.

Шуни маълум қиламизки, 2019 йил 27 июнь куни фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро суди Л.Рузматов, Н.Рузматов, Р.Мўминов, Р.Сулаймоновларга нисбатан 6 сотихдан жами 24 сотих ер майдонида ўзбошимчалик билан қурилган бино-иншоотларни жавобгарлар ҳисобидан буздириш ва уларнинг ҳар биридан давлат фойдасига 405 460 сўмдан давлат божи ундириш ҳақида қарор қабул қилган.

Ушбу қарор юзасидан жавобгар фуқаролар томонидан фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят судига кассация шикояти ёзилган. Вилоят суди кассация инстанциясининг ажрими билан биринчи босқич суднинг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, шикоят қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

Мажбурий ижро бюроси Фарғона шаҳар давлат ижрочисининг 2019 йил 20 сентябрь ҳамда 3 декабрдаги қарорига асосан жавобгар фуқароларга ўзбошимчалик билан қурилган бино-иншоотларни бузиш учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган.

Ижро ҳаракатлари давомида 2020 йил 17 февраль куни бино-иншоотларнинг бузилиши кўздан кечирилганида, шу кунга қадар бузилмаганлиги аниқланган ва ҳар бир жавобгардан бу ҳақида тушунтириш хати олинган.

Улар ўз тушунтиришларида жорий йилнинг 18, 19-февраль куни ўзбошимчалик билан қурилган бино-иншоотларни ихтиёрий равишда бузиб ташлашларини баён этишган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида ҳар бир жавобгарга 19 февраль куни махсус талабнома берилиб, 20 февраль куни соат 10 да бино-иншоотлар мажбурий тартибда бузиб ташланиши ҳақида огоҳлантирилган.

Жорий йилнинг 20 февраль куни суд қарорида кўрсатилган бино-иншоот жойлашган манзилда Мажбурий ижро бюроси Фарғона шаҳар давлат ижрочилари, ҳокимлик, ички ишлар, маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари иштирокида ишчи гуруҳи тўпланган ҳамда суд қарори билан бузилиши белгиланган бино-иншоотларнинг туташ деворлари махсус техника ва ишчи кучи ёрдамида мажбурий тарзда бузилиши таъминланган.

Фуқаролар Р.Сулаймонов, Н.Рузматов, Р.Мўминов, Р.Рузматовлар ва уларнинг оила аъзолари ижро ҳаракатларига фаол қаршилик кўрсатганлиги сабабли, бу ҳақда холислар иштирокида далолатнома расмийлаштирилган.

Кундалик ҳаётимиздаги ҳар бир масалага куюнчалик билан муносабатда бўлаётган, фуқароларимизнинг мурожаатларига бефарқ бўлмаган блогерларга миннатдорлик билдирган ҳолда, шуни айтмоқчимиз:

Давлат ҳокимияти идораларининг мақсади фуқароларга зарар етказиш эмас, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдир. Шу боис ёритилаётган ҳар бир масаланинг қонуний томонларини ўрганган ҳолда жамоатчиликка етказиш, холис ва тўғри ахборот тарқатиш мақсадга мувофиқдир.

Фарғона шаҳар ҳокимлигининг ахборот хизмати