Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 1 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ: Мактабгача таълим ташкилотининг ёзги айвонлари янгиланмоқда

 2023-08-17 14:17:38    162

PDF юклаш
Чоп этиш


"Ташаббусли бюджет" орқали кўплаб маҳаллаларнинг инфратузилмаси яхшиланмоқда, корхона ва ташкилотларнинг моддий-техник базаси яхшиланмоқда, шунингдек таълим муассасалари бўйича тушган таклифлар ҳам ғолиб бўлиб, қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
28-ДМТТнинг ёзги айвонлари авария ҳолатида бўлиб талабга жавоб бермас эди. Тарбияланувчилар иссиқ кунларда ҳам хонада бўлишар эди. Мазкур боғчага беседкалар қуриш бўйича тушган таклиф ташкилот ходимлари, "Мустақиллик" маҳалласи фуқаролари ҳамда ота-оналар томонидан қўллаб-қувватланди. 
Ҳозирда қурувчилар томонидан мактабгача таълим ташкилотининг 4 та ёзги айвонлари қурилиб, пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур ишлар учун 300 млн. сўмга яқин маблағ сарф этилиши белгиланган.
Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги тантаналари арафасида ёзги айвонлар таълим муассасаси ходимлари ҳамда тарбияланувчилари фойдаланиши учун топширилади.