Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 7 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Рамазон ойи муносабати билан "Ибн Сино" маҳалласида ҳам ифторлик тадбири ўтказилди

×

 2023-03-31 10:42:45    623

PDF юклаш
Чоп этиш


Муборак Рамазон ойи муносабати бугун "Ибн Сино" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги "Мумтоз" тантаналар мажмуасида ифторлик дастурхонлари ёзилди. Унда маҳалланинг юз нафардан зиёд фуқарллари иштирок этишди.


Тадбирда маҳалла фаоллари бугунги кунда инсон қадрини улуғлаш, фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида республикамиз ҳудудларида, шу жумладан шаҳримизда олиб борилаётган ишлар барчани бирдек мамнун этаётганлигини таъкидладилар. Шунингдек, мазкур ҳудудларда сўнгги йилларда олиб борилаётган қурилиш, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари кўлами ортиб бораётганлиги, бу борада келгусида ҳам бажарилиши режалаштирилган ишлар ҳақида ҳам маълумотлар берилди.


Ифторликда иштирок этган рўзадор нуронийларимиз юртимизга тинчлик-осойишталик, деҳқонларимиз ҳосилига барака, бунёдкорлик ишларига ривож тилаб дуога қўл очишди. 


Бу каби ифторликлар маҳаллалар ҳамда хонадонларда давом этмоқда.


Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати