Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 31 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

"Ал-Хоразмий" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида мини футбол ўйингоҳи фойдаланишга топширилди

×

 2023-03-28 16:55:02    665

PDF юклаш
Чоп этиш


Айни кунларда Фарғона шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги «2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.


Хусусан, "Ал-Хоразмий" МФЙ ҳудудидаги 35 та кўп қаватли уйлар туташ ҳудудларида 5 та болалар майдончаси, 1 та спорт комплекси қурилиши белгиланган. Ҳозирда болалар майдончаларида қурилиш-монтаж ишлари давом этмоқда. Мазкур ишлар учун республика бюджетидан 1 млрд. 500 млн. сўм маблағ ажратилган.


Бугун маҳалладаги 26-мактаб ҳудудига қурилган мини футбол ўйингоҳининг очилиш маросими ўтказилди. Унда шаҳар ҳокими Восилжон Назаров, маҳалла фаоллари, таълим муассасаси вакиллари иштирок этишди. 9- ва 11-синф жамоалари ўртасида илк ўртоқлик учрашуви ташкилланди.