Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 2 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

11 fevral - Ilm-fan sohasidagi ayollar va qizlar xalqaro kuni munosabati bilan maʼnaviy-maʼrifiy tadbir oʼtkazildi

×

 2023-02-13 16:30:40    316

PDF юклаш
Чоп этиш


"Шодиёна" маҳалла фуқаролар йиғинида 11 февраль - Илм-фан соҳасидаги аёллар ва қизлар халқаро куни муносабати билан Фарғона шаҳар "Оқила аёллар" ҳаракати аъзолари иштирокида "Китобхон аёллар" номли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда вилоят ҳокими маслаҳатчиси Соҳибжамол Танготарова, вилоят ва шаҳар "Оқила аёллар" ҳаракати етакчиси Юлдузхон Раҳимова, Шаҳодатхон Ахуновалар, вилоят тарғибот гуруҳи раҳбари Сайёрахон Алимова, шаҳар ҳокими ўринбосари Дилшодахон Холматова ҳамда маҳалладаги фаол хотин-қизлар, китобсеварлар иштирок этишди. 


Хотин-қизларнинг илм, маънавият ва маърифатга етакловчи фазилатга эга эканликлари уларнинг турмуш тарзи, хулқи ва ички дунёсига зийнат бериши билан аҳамиятлидир. Дарҳақиқат, бугунги кун аёли, бугунги замон онасининг маънавий дунёсини бойитувчи нур китобхонликдир. Китобхонлик нафақат миллий қадриятимиз, балки миллий тарбиянинг ҳам асосидир.
Тадбир давомида сўзга чиққанлар хотин-қизлар ўртасида китоб мутолаасига бўлган қизиқишни ошириш, китобхонликни ривожлантириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тавсия берилди.


Шунингдек, тадбир давомида "XXI аср аёли" республика кўрик танлови ғолиби Шахнозахон Раимжонова ҳаёт ва ижод йўли ҳақида ҳам йиғилганлар маълумотлар олишди. Ижодкор Раҳмон Мирзо ва вилоят ҳокимлини вакиллари томонидан маҳаллага китоблар жамланмаси топширилди. Маҳалла кутубхонасидан хотин-қизларнинг фойдаланиши намунали баҳоланди.


Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати