Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 3 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Фарғона шаҳрида ўқувчиларни касбга йўналтириш бўйича семинар ташкилланди

×

 2023-02-13 16:28:30    241

PDF юклаш
Чоп этиш


Давлатимиз раҳбари томонидан республикамиздаги умумтаълим мактабларини битириб чиқаётган ўқувчилар эндиликда иккита тилда бемалол мулоқот қила олиши ва бирор ҳунар эгаси бўлиб чиқишлари лозимлиги ҳақидаги тавсия илгари сурилган эди. Айни кунларда мазкур ташаббус доирасида Фарғона шаҳридаги таълим муассасаларида ҳам ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш бўйича бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.


Бугун 26-мактабда бу ташаббусни шаҳримиздаги барча мактабларда такомиллаштириш ва тажриба алмашиш мақсадида семинар ўтказилди. Унда вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Шерзод Долимов, шаҳар ҳокими ўринбосари Юсуфжон Юсупов, шаҳар халқ таълими бўлими мудири Гулхуморхон Халилова ҳамда  таълим муассасалари директорлари, ҳудуддаги маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари иштирок этишди. 


Таълим муассасасида ўқувчиларни чет тилини мукаммал билишларини таъминлаш мақсадида инглиз ва корейс тиллари машғулотлари, видео маркетинг, Web-дизайн, дурадгорлик, рассомчилик, пазандачилик сирлари, тикувчилик, миллий ҳунармандчилик, чеварчилик, касаначилик каби йўналишлар бўйича ташкилланган касб ҳунар ўргатиш курслари фаолияти йўлга қўйилган. Ҳозирда мактабнинг 7-11-синфларида таҳсил олаётган 500 нафардан ортиқ ўқувчилар мазкур курслар орқали касб-ҳунар эгалламоқдалар.


Тадбир қатнашчилари мактабда дарслардан сўнг 7-11-синф ўқувчиларининг ҳунар ўрганишлари учун олиб борилаётган машғулотлар, уларга  яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар. Иштирокчилар машғулотлар жараёнини ҳам кузатдилар ва тадбир юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.


Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати