Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 2 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Тиббиёт муассасасидаги шарт-шароитлар ўрганилди

×

 2023-01-05 10:25:32    321

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона вилояти ва шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари Комилахон Кавлонова ҳамда Дилшодахон Холматовалар вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига ташриф буюрдилар. 


Ҳоким ўринбосарлари тиббиёт муассасасида бемор болажонлар учун яратилган шарт-шароитларни ўргандилар. Шифокорлар томонидан бемор болажонларнинг бугунги кундаги ҳолати, олиб борилаётган муолажаалар ҳақида маълумотлар берилди. 


Айни кунда шифохонада 350 нафар бемор болалар даволанмокда. Улар орасида дори маҳсулотларидан заҳарланган ёки истеъмолдан сўнг соғлиғини йўқотган болалар аниқланмади. 


Ўрганиш давомида тиббиёт муассасасининг иссиқлик ҳолати ҳам меъёрда эканлиги аниқланди. Ҳоким ўринбосарлари томонидан болажонларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш бўйича топшириқлар берилди. 


Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати