Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 59 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Хотин-қизлар фаолларига планшетлар топширилди

×

 2023-01-05 10:23:56    305

PDF юклаш
Чоп этиш


Давлатимиз раҳбарининг “Маҳаллаларда ижтимоий хизматларни кўрсатиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам бериш тизимини янги босқичга кўтариш ҳамда хотин-қизларни касбга ўргатиш ишларини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида маҳаллаларда ижтимоий муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш ишларини комплекс ташкил этиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли билан “оилабай” ишлаш, кўрсатилаётган ижтимоий хизматларнинг сони ва сифатини ошириш мақсадида “Маҳаллада ижтимоий хизмат модули”ни жорий этиш бўйича бир қатор кўрсатмалар берилган.


Бугун Фарғона шаҳридаги 73 та  маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар фаоллари  “Маҳаллада ижтимоий хизмат” автоматлаштирилган махсус электрон модули ўрнатилган планшетлар билан таъминландилар. Тадбирда шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Бобуржон Мўминов ва бўлим раҳбари Дилшодахон Холматовалар иштирок этишди.


Масъуллар томонидан хотин-қизлар фаолларига маҳаллаларда “оилабай” тизимини юритишда, ижтимоий ҳимояга муҳтож, тадбиркорлик қилиш истагидаги хотин-қизларни базаларга киритиш бўйича тавсиялар берилди. 


Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати