Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 4 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

МАҲАЛЛАЛАРДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

×

 2022-12-23 09:18:08    245

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳрида ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жойлардаги мазкур ишларни жадаллаштириш мақсадида Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров томонидан ҳар бир маҳаллага масъуллар бириктирилган, шунингдек Ишчи гуруҳи фаолияти йўлга қўйилган.


Амалга оширилаётган ишлардан фуқаролар мамнун бўлмоқдалар. Албатта, бу борада келиб тушаётган мурожаатлар ҳамда ўрганишлар давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун маблағ ҳамда муддат талаб этилади. Асосийси ҳар бир амалга оширилиши белгиланган ишлар учун чора-тадбир тузилиб, қатъий назоратга олинган. Бу эса кун сайин шаҳримизнинг обод бўлаётганида акс этмоқда. 


Афсуски, айрим ҳудудларда олиб борилаётган ишларни қўллаб-қувватламаётган, ислоҳотларни амалга оширишда фаол бўлмаётган масъуллар ҳамда аҳоли вакилларининг ҳали ҳануз борликлари иш самарадорлигини сусайтирмоқда. Жойлардаги ўзгаришлар ва масъулларнинг фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида шахсан шаҳар ҳокимининг ўзи корхона ва ташкилотлар, таълим ва тиббиёт муассасалари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларига ташриф буюрмоқда. 


Восилжон Назаровнинг "Навоий", "Дўстлик", "Гулзор", "Шароф Рашидов" ва "Машъал" маҳалла фуқаролар йиғинларига ташрифи давомида ҳам ҳар бир ҳудуд кўздан кечирилди. Мазкур маҳаллаларда фуқаролар асосан кўп қаватли уйларда истиқомат қилишади. 


Айрим ҳудудлардаги чиқинди йиғиш жойларининг тартибсиз, ўз ҳолига ташлаб қўйилгани, ярмида қолдирилган қурилишлар ҳамда бўялмаган деворлар ҳам кўчалар ҳуснини бузмоқда. Албатта шу кунга қадар барча жойларни ободонлаштирилган ҳудудлар ҳам бор. Масъуллар шу ҳудудда яшаётган фуқаролар, уй бошилар ҳамда масъулларга миннатдорчилик билдирдилар, намуна сифатида кўрсатдилар.


Албатта, масъулларнинг ўз ишларига ҳавас ва иштиёқ билан ёндошмаганликлари ҳамда шу ҳудудларда яшаётган фуқароларнинг эътиборсизлиги, аждодларимиздан мерос бўлиб қолган қадриятимиз - жамоавий ҳашарларининг ўтказилмаётганлиги маҳаллаларнинг бугунги ҳолатга келишига сабаб бўлган. 


Ҳудудлардаги хазонларни олиб чиқиш, ер майдонларини чопиш бўйича бошқарув сервис компаниялари, санитар-сервис корхоналари ҳамда шаҳар ободонлаштириш бошқармаси раҳбарларига алоҳида топшириқлар берилди.


Шаҳар ҳокими маҳаллаларда кенг кўламли ободонлаштириш ишларини олиб бориш, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида баҳор ойларида мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш учун ер майдонларини тайёрлаш бўйича масъулларга керакли тавсиялар ҳамда топшириқлар берди. 


Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати