Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 3 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Маҳалла ички кўчаларининг 2500 метр қисмига асфальт ётқизилди

×

 2022-11-29 15:06:34    215

PDF юклаш
Чоп этиш


"Шароф Рашидов" маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам "Ташаббусли бюджет" лойиҳаси доирасида ички кўчаларни асфальтлаштириш ишлари олиб борилди. Лойиҳанинг 2-босқичида маҳалладаги Соҳибқирон Темур, Алишер Навоий, Тантана кўчаларида жами 2500 метр асфальт ётқизиш таклифи киритилиб, фуқаролар томонидан қўллаб-қувватланиб ғолиблар сафидан жой олган.


Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров белгиланган ишларнинг бажарилиши ва сифатини ўрганиш мақсадида мазкур маҳаллага ташриф буюрди. Маҳалла ходимлари, қурувчилар ва мутахассислар иштирокида бажарилган ишлар ўрганилди. 


Шунингдек, давлат хусусий-шерикчилик асосида маҳалла фуқаролар йиғини биносини қуриш бўйича билдирилган таклиф ҳам шаҳар ҳокими томонидан қўллаб-қувватланди. Ҳудудда бўш турган ер майдонларини ўрганиш ва таклиф киритиш бўйича тегишли ташкилотлар раҳбарларига топшириқлар берилди. 


Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати