Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 4 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгашининг олтинчи чақириқ етмиш олтинчи сессияси бўлиб ўтди

×

 2022-11-29 15:05:15    194

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугунги сессияда кун тартибига киритилган масалага дахлдор ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар. Сессия ишини хал депутатлари Фарғона шаҳар Кенгаши раиси Восилжон Назаров очди ва олиб борди.


Сессия кун тартибида киритилган қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:


Кун тартибидаги дастлабки масала ташкилий масала бўлиб ушбу масала юзасидан шаҳар Сайлов комиссияси раиси Каримов Рустам Рахимович сўзга чиқди ва сессия иштирокчиларига жорий йил 27 ноябрь куни Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгашининг бўшаб қолган 17-Ойбек ҳамда 28-Киргили сайлов округларида ўтказилган сайлов натижаларига кўра, 17-Ойбек сайлов округидан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси номзоди Сатторов Мурод Назарович 3143 та (52 фоиз) ҳамда 28-Киргили сайлов округидан Ўзбекистон Халқ демократик партияси номзоди Тиллахўжаев Маннонбек Маликович 2237 та (53,9 фоиз) овоз билан ғолиб деб топилганлигини маълум қилди.
Шундан сўнг, кун тартибидаги навбатдаги масала – шаҳарда хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича 2022 йил январ-сентябр ойларида амалга оширилган ишлар юзасидан шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Мўминов Бобирбек Холматовичнинг маърузаси тингланди.


Кун тартибидаги навбатдаги масала – Фарғона шаҳар маҳаллий бюджетининг 2022 йил якуни ижросини сифатли якунлаш ҳамда тасдиқланган даромад ва харажатлар миқдорини ошириш юзасидан шаҳар молия бўлими бошлиғи Умаров Нодиржон Қодировичнинг маърузаси тингланди.


Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан муҳокама, таклиф ва мулоҳазалардан сўнг қарор лойиҳаси депутатлар томонидан бир овоздан қабул қилинди.


Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати