Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 8 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Фарғона вилоят руҳий-асаб касалликлар шифохонасида мониторинг ишлари олиб борилди

×

 2022-11-26 00:42:48    459

PDF юклаш
Чоп этиш


Аниқланишича, ушбу шифохонада жами 360 нафар бемор аёл ва эркакларга тиббий ёрдам кўрсатилади. Шифохонада 10 та бўлимлар мавжуд. Беморларга  жами 436 нафар  ходимлар, яьни 28 та врач,  163 та хамшира, 5 та психолог, 188 та кичик тиббиёт ходими, 50 та хўжалик ходими, логопед, дорихона ходимлари  хизмат қилади.


Шифохонада муолажа учун хамма керакли шарт-шароитлар, дори-дармонлар мавжуд бўлсада, лекин маъмурият биноси таъмирталаб холатда. Бинони реконструкция қилиш ишларини 2023 йилда амалга оширилиши кўзда тутилмоқда. Хоналар кўздан кечирилганда беморларга шароитлар яратилганлиги, ювиниш хоналари борлиги,  яхши холатда эканлиги аниқланди. 
Шифохонадаги беморларга яратилган шароитлар,  озиқ-овқат таъминоти, даволанаётган беморларнинг сақланиши ўрганилди. Даволанаётган беморларнинг 47 нафари билан оммавий, 2 нафари билан яккама-якка учрашиб, сухбат ўтказилди. Бемор А.Б ва О.Нлар  билан ўтказилган сухбатда уларга ўз вақтида керакли муолажалар ўтказилаётганлиги, тиббий хизматдан эътирозлари йўқлиги, озиқ-овқат таъминотидан ҳам шикоятлари йуқлигини билдирдилар.


Шифохонада узоқ вақтдан бери даволанаётганлар ҳам бор эканлиги аниқланди. Жумладан, А.Б 1993 йилдан буён даволанмоқда, дастлаб онаси тириклигида вақти-вақти билан даволаниб турган, кейинчалик эса ижтимоий хавфли қилмиш содир этганлиги учун жиноят ишлари бўйича суднинг хукмига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилиб, мажбурий тартибда даволаниб келмоқда. Онаси вафот этганидан сўнг бошқа яқинларидан хеч ким йўқлиги сабабли ижтимоий масалаларни хал этиш мақсадида хозирги кунга қадар даволанишни давом эттираётганлиги маълум бўлди.


Ошхона кўздан кечирилганда белгиланган менюларга асосан беморларга таомлар тайёрланиб, озиқ-овқат махсулотлари тўлиқ ва таомномага мос равишда берилаётганлиги аниқланди. Мониторинг ташрифи давомида  масъулларга тегишли тавсиялар берилди.


А.Камилов,Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича Фарғона вилояти минтақавий вакили