Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 3 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Фарғона шаҳрида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасида фаол иштирок этайлик!" шиори остида тадбир ўтказилди

×

 2022-10-29 22:36:58    224

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳридаги барча корхона ва ташкилотларда айни кунларда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш акцияси кўтаринкилик ва соҳа ходимларининг фаоллигида ўтмоқда. Ҳар бир бўш турган ер майдонлар ҳамда гулхоналарга турли манзарали ва мевали дарахтлар экилмоқда.


Бугун олиб борилаётган ишларни янада жадаллаштириш мақсадида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасида фаол иштирок этайлик!" шиори остида тадбир ташкилланди. Унда таълим ва тиббиёт муассасалари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди. 


Тадбир аввалида шаҳар ҳокими ўринбосари Юсуфжон Юсупов, сектор раҳбарлари ҳамда мутахассислар сўзга чиқишиб, кўчатларни экиш, парваришлаш бўйича ҳамда ўтказилаётган акцияларда барчани фаол бўлишга чақирдилар.
Шундан сўнг, шаҳримизнинг марказий кўчаларидани бўш турган ер майдонларига манзарали дарахт ва гул кўчатлари экилди. Ҳар бир майдондаги кўчатларни парваришлаш, яшил майдонларни кенгайтириш мақсадида масъулларга ер майдонлари тақсимот қилинди.


Тадбир сўнгида шаҳримиздаги корхона ва ташкилотларга 4 минг тупга яқин мевали ва манзарали дарахтлар ҳамда 10 минг тупга яқин мавсумий гуллар тарқатилди. Маҳаллаларда, ҳар бир кўча ва хонадонлар, корхона ва ташкилотларда ҳам кўчатлар экиш бўйича топшириқлар берилди.


Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати