Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 6 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Фарғона шаҳар ҳокимлигида 2022-йилнинг ИИИ чораги якунига қадар “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижросини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан A Х Б О Р О Т

 2022-10-25 17:08:35    279

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳар ҳокимлигида, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни талаблари ижросини таъминлаш мақсадида 2022-йилнинг ИИИ чораги якунига қадар келиб тушган барча турдаги мурожаатлар натижаси таҳлил қилинди.


Фарғона шаҳар ҳокимлигига келиб тушган мурожаатлар ўз муддатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 10-феврал кунги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил етишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро етувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6166-сонли Фармони (ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона шаҳар ҳокимининг 2021-йил 19-феврал кунги 72-сонли қарори қабул қилинган) ҳамда 2021-йил 31-май кунги ““ИЖРО.ГОВ.УЗ” ижро интизоми идоралараро ягона електрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5132-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “ИЖРО.ГОВ.УЗ” ижро интизоми идоралараро ягона електрон тизими орқали белгиланган тартибда рўйҳатга олинди ҳамда бажарилиши устидан кунлик мониторинг юритилиб, бажариш муддатлари бўйича бир кун олдин ижрочиларга шаҳар ҳокимлигининг телеграм ижтимоий тармоғидаги “Ижро интизоми” гуруҳи ва масъул ижрочининг шахсий аккаунтлари орқали еслатмалар киритилди.Жорий йилнинг ИИИ чораги мобайнида Фарғона шаҳар ҳокимлигига жисмоний ва юридик шаҳслардан жами 7 119 та (ўтган 2021-йилнинг шу даврида 10 017 та) мурожаатлар келиб тушган. 


Шу ўринда қайд етиб ўтиш лозимки, мурожаатлар ўтган 2021-йилнинг шу даврига нисбатан 2 898 тага яъни 28,9 %га камайган.Фарғона шаҳар ҳокимлигида жорий йилнинг ИИИ чораги якунига қадар рўйхатга олинган жами 7 119 та (ўтган 2021-йилнинг шу даврида 10 017 та) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларни келиб тушган йўналишлари (каналлари) бўйича таҳлил қилинганда:- Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали келиб тушган мурожаатлар - 1 987 та 27,9% (3 177 та 31,7 %); - Фарғона вилояти ҳокимлиги ва бошқа юқори турувчи давлат идораларидан кўриб чиқиш учун юборилган (номенклатураси -01-39) мурожаатлар – 533 та 7,4 % (ўтган 2021-йилнинг шу даврида 1 069 та 10,7 %);- Фарғона шаҳар ҳокимлигига тўғридан-тўғри келиб тушган (номенклатураси -01-40) мурожаатлар - 2 140 та 30,1% (2 086 та 20,9%); - Фарғона шаҳар ҳокими томонидан ўтказилган оммавий, сайёр ва шахсий қабуллар давомида келиб тушган мурожаатлар - 2 459 та яъни 34,5% (3 685 та 36,8%)ни ташкил етади. Ушбуларни мурожаат шакллари бўйича таҳлил қилинганда:- шикоятлар сони – 21 та яъни 0,3 фоиз;- таклифлар – 19 та яни 0,3 фоиз;- аризалар – 7 079 та яни 99,4 фоизни ташкил етади. Мазкур мурожаатларни соҳалар кесимида таҳлил қилинганда:- уй-жой (ордерли ва кредит асосида) ва ётоқхонадан жой ажратиш масаласида 1 842 та 25,9% (2 561 та 25,6%);- моддий ёрдам ажратиш масаласида 1 361 та 19,1 % (1 346 та 13,4%);- уй-жой қуриш учун йер ажратиш масаласида 25 та 0,4 % (627 та 6,3 %);- кўчаларни таъмирлаш масаласида 318 та 4,5% (569 та 5,7 %);- тадбиркорлик учун йер ажратиш масаласида 19 та 0,3 % (256 та 2,6%);- қурилиш масалаларида 65 та 0,9 % (485 та 4,8%);- тадбиркорлик масаласида 188 та 2,6 % (144 та 1,4 %);- иш ҳаққи ва ишга жойлаштириш масаласида 184 та 2,6% (226та 2,3%);- банк кредити масаласида 83 та 1,2% (124 та 1,2%);- соғлиқни сақлаш масаласида 206 та 2,9% (249 та 2,5%);- електр ва газлаштириш масалаларида 31 та 0,4% (47 та 0,5%);- уйларни таъмирлаш масаласида 156 та 2,2% (194 та 1,9%);- МФЙга оид масаласида 12 та 0,2% (19 та 0,2%);- бошқа турли масалаларда 2087та 29,3%(2966та 29,6%)ни ташкил етди.- вояга йетмаганлар комиссиясига келиб тушган 542 та 7,6% (204 та 2,0%); Мазкур мурожаатлар секторлар кесимида таҳлил етилганда:- 1-сектордан 2 487 та 34,9 % (3 043 та 30,4 %);- 2-сектордан 1 919 та 27,0 % (2 342 та 23,4 %);- 3-сектордан 1 605 та 22,5 % (2 316 та 23,1 %);- 4-сектордан 985 та 13,8 % (1 949 та 19,5 %)ни ташкил етди, шунингдек, бошқа шахар ва туманлардан 123 та 1,7% (367 та 3,7%) турли мурожаатлар келиб тушган. Келиб тушган мурожаатларнинг 4 002 та 56,3 % (4989 та 49,8 %) мурожаат ижобий ҳал етилди, 2 067 та 29,0 % (4 319 та 43,1 %) ҳолатда ҳуқуқий маълумот бериш орқали ҳал қилинган, 1 040 та 14,6 % (660 та 6,6 %) ҳолатда аҳоли ва тадбиркорлик субйектларига тушунтиришлар берилди, 10 та 0,1 % (49 та 0,5 %) ҳолатда мурожаатлар аноним деб топилган хамда кўрмасдан қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал ва Халқ қабулхоналарига келиб тушган жами 1 987 та (ўтган 2021-йилнинг шу даврида 3 177 та, фарқи 1190 тага ёки 37,5%га камайган) мурожаатларни масаласи бўйича тахлил қилинганда:- уй-жой (ордерли ва кредит асосида) ва ётоқхона ажратиш масаласида 928 та 46,7% (1 432 та 45,1%);- моддий ёрдам ажратиш масаласида 427 та 21,5% (460 та 14,5%);- уй-жой қуриш учун йер ажратиш масаласида 2 та 0,1% (104 та 3,3%);- кўчаларни таъмирлаш масаласида 233 та 11,7% (417 та 13,1%);- тадбиркорлик учун йер ажратиш масаласида 7 та 0,4 % (102 та 3,2 %);- бошқа турли масалаларда 390 та 19,6% (662 та 20,8%) ташкил етди.Ушбу мурожаатларнинг секторлар кесимида таҳлил қилинганда;- 1-сектордан 711 та 35,8% (944 та 29,7%);- 2-сектордан 564 та 28,4% (836 та 26,3%);- 3-сектордан 392 та 19,7 % (746 та 23,5 %);- 4-сектордан 253 та 12,7% (542 та 17,1%)ни ташкил етди, шунингдек, бошқа шахар ва туманлардан 67 та 3,4% (109 та 3,4%) турли мурожаатлар келиб тушган.Мазкур мурожаатларнинг 55 та 2,8% (204 та 6,4%) ҳолатда аҳоли ва тадбиркорлик субйектларига тушунтиришлар берилган, 635 та 32,0% (857 та 27,0%) ҳолатда ҳуқуқий маълумот бериш орқали ҳал қилинган, 1287 та 64,8% (2067 та 65,1%) ҳолатда ижобий ҳал қилинди, 10 та 0,5% (49 та 1,5%) ҳолатда мурожаатлар аноним деб топилган ҳамда кўрмасдан қолдирилди.Жорий йилнинг ИИИ чораги мобайнида Фарғона вилояти ҳокимлиги ва бошқа юқори турувчи давлат идоралари томонидан кўриб чиқиш учун юборилган ҳамда Фарғона шаҳар ҳокимлигига тўғридан-тўғри келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг жами 2 673 та (ўтган 2021-йилнинг шу даврида 3 155 та, фарқи 482 тага ёки 15,3%га камайган) мурожаатлари масаласи бўйича тахлил қилинганда:- уй-жой (ордерли ва кредит асосида) ва ётоқхона ажратиш масаласида 627 та 23,5% (727 та 23,0%);- моддий ёрдам ажратиш масаласида 255 та 9,5 % (162 та 5,1 %);- уй-жой қуриш учун йер ажратиш масаласида 23 та 0,9% (523 та 16,6%);- кўчаларни таъмирлаш масаласида 47 та 1,8% (96 та 3,0%);- тадбиркорлик учун йер ажратиш масаласида 12 та 0,4% (154 та 4,9%);- қурилиш масаласида 36 та 1,3% (389 та 12,3%);- тадбиркорликни ривожлантириш масаласида 42 та 1,6% (107 та 3,4%);- иш ҳақи ва иш билан таъминлаш масалаларида 66 та 2,5% (72 та 2,3%);- вояга йетмаганлар комиссиясига келиб тушган 542 та 20,3% (204 та 6,5%);- бошқа турли масалаларда 1023 та 38,3% (721 та 22,9%)ни ташкил етди.Ушбу мурожаатларнинг секторлар кесимида таҳлил қилинганда:- 1-сектордан 909 та 34,0% (923 та 29,3%);- 2-сектордан 726 та 27,2% (612 та 19,4%);- 3-сектордан 637 та 23,8% (805 та 25,5%);- 4-сектордан 371 та 13,9% (621 та 19,7%) ташкил етди, шунингдек, бошқа шахар ва туманлардан 30 та 1,1 % (194 та 6,1 %) турли мурожаатлар келиб тушган.Мазкур мурожаатларнинг 985 та 36,9% (456 та 14,5%) ҳолатда аҳоли ва тадбиркорлик субйектларига тушунтиришлар берилган, 594 та 22,2% (1501 та 47,6%) ҳолатда ҳуқуқий маълумот бериш орқали ҳал қилинган, 1094 та 40,9% (1 198 та 38,0%) ҳолатда ижобий ҳал қилинди. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 08-январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарори ҳамда Фарғона вилояти ҳокимининг 2020-йил 19-декабр кунги 409-ф-сонли фармойиши (ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона шаҳар ҳокимининг 2021-йил 25-декабрдаги 239-ф-сонли фармойиши қабул қилинган), шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёйевнинг 2021-йил 23-июл куни “Aҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона шаҳар Халқ қабулхонаси билан келишган ҳолда Фарғона шаҳар ҳокими томонидан тасдиқланган жадваллар асосида жисмоний ва юридик шахслар билан шаҳар ҳудудида жами 42 (ўтган йилнинг шу даврида 49) маротаба ўтказилган оммавий, сайёр ва шахсий қабуллар давомида жами 2 459 (2021-йилнинг шу дақрида 3 685 та, фарқи 1226 тага ёки 33,3%га камайган) мурожаат келиб тушди.Шу ўринда қайд етиб ўтиш лозимки, қабуллар давомида жисмоний ва юридик шахсларни қийнаб келаётган 500 га яқин ёки қариб 25 фоизга яқин муаммолар жойида (моддий ёрдам ажратиш, ижара тўловларини тўлаб бериш, даволаниш учун маблағ ажратиш, тавсия ва ҳуқуқий маълумот бериш ҳамда ҳ.к йўллари орқали) ижобий ҳал қилинган.Мазкур мурожаатларни соҳалар кесимида таҳлил қилинганда:- банк кредити масаласида 83 та 3,4% (124 та 3,4%);- иш ҳаққи ва ишга жойлаштириш масаласида 118 та 4,8% (154 та 4,2%);- моддий ёрдам масаласида 679 та 27,6% (724 та 19,6%);- уй-жой олиш масалаларида 287 та 11,7% (402 та 10,9%);- уйларни таъмирлаш масаласида 156 та 6,3% (194 та 5,3%);- ободонлаштириш масаласида 38 та 1,5% (56 та 1,5%);- қурилиш масаласида 29 та 1,2% (96 та 2,6%);- електр ва газлаштириш масалаларида 31 та 1,3% (47 та 1,3%);- соғлиқни сақлаш масаласида 206 та 8,4% (249 та 6,8%);- МФЙга оид масаласида 12 та 0,5% (19 та 0,5%);- тадбиркорликни ривожлантириш масаласида 146 та 5,9% (37 та 1,0%);- бошқа турли масалаларда 674 та 27,4% (1583 та 43,0%)ни ташкил етди.Ушбу мурожаатларнинг секторлар кесимида таҳлил қилинганда:- 1-сектордан 867 та 35,3 % (1 185 та 32,0 %);- 2-сектордан 629 та 25,6 % (894 та 24,3 %);- 3-сектордан 576 та 23,4 % (765 та 20,8 %);- 4-сектордан 361 та 14,7% (786 та 21,3%) ни ташкил етди, шунингдек, бошқа шахар ва туманлардан 26 та 1,1% (64 та 1,7%) турли мурожаатлар келиб тушган.Келиб тушган жами мурожаатлардан 1621 та 65,9% (1724 та 46,8%) ҳолатда ижобий хал етилди, 838 та 34,1% (1961 та 53,2%) ҳолатда ҳуқуқий тушунтириш бериш орқали ҳал қилинди.Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари ижросини таъминлашда ҳамда муддати ўтиб бажарилган мурожаатлар бўйича ижро интизоми қоидалари бузилишига йўл қўйиб, ўз вазифасига масъулияцизлик билан қараган шаҳар ҳокимлиги аппаратидан 1 нафар ходимга нисбатан “Хайфсан” еълон қилинди.