Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 3 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

"Мададкор" маҳалла ёшлари стол тенниси бўйича ғолибликни қўлга киритишди

×

 2022-10-25 16:45:05    214

PDF юклаш
Чоп этиш


Ёшларни спортга қизиқтириш, уларнинг вақтларини мазмунли ўтказиш, спорт билан мунтазам шуғулланиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда оммавий спортни ривожлантиришга қаратилган мусобақа “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, спортни ривожлантириш, халқ таълими бўлимлари каби ҳамкор ташкилотлар ташаббуслигида ташкилланди. 


Мусобақа низомига кўра 13-16 ёшдаги маҳалла ўсмир йигит-қизлари стол тенниси баҳсларида фаол курашдилар.


Якуний натижаларга кўра, "Мададкор" маҳалласи ёшлари биринчиликни қўлга киритишди. "Беглар" маҳалласи ёшлари 2-, "Ўзбекистон" маҳалласи ёшлари эса 3-ўринга муносиб топилдилар. Тадбир сўнгида ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди, шунингдек, мусобақанинг вилоят босқичида иштирок этувчи спортчи ёшлар ҳам аниқланди.


Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати