Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 9 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Тадбиркор аёллар учун ўқув семинари ўтказилди

×

 2022-10-20 15:50:24    384

PDF юклаш
Чоп этиш


Республика Марказий банк департаменти директори Дилбархон Абдуғаниева раҳбарлигида "Молиявий саводхонлик кундалик ҳаётимизда" мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди. Унда Фарғона шаҳар ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Дилшодахон Холматова ва маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар фаоллари, шунингдек, тадбиркор аёллар иштирок этдилар. 


Семинар аввалида молиявий саводхонлик тушунчасига мутахассислар томонидан таъриф берилди. Яъни, молиявий саводхонлик – фуқароларнинг ўз (ёки оиласи) молиясини тўғри бошқариши учун зарур билим ва кўникмалар мажмуаси ҳисобланади. Тадбиркорларнинг иш фаолиятларини янада ривожлантириш ва кенгайтириш борасида ҳам тавсиялар берилди.
Иштирокчиларга тадбиркорлик фаолияти бўйича қонунчилигимизга киритилган ўзгариш ва қўшимчалар ҳақида ҳам батафсил маълумотлар берилди. Ўқув семинари давомида тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.


Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати