Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 7 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Фаол теримчиларга эсдалик совғалари топширилди

×

 2022-10-17 02:17:42    734

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун шаҳар ҳокими ўринбосари Дилшодахон Холматова ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси раҳбари Азизбек Сойибназаровлар Фарғона туманидаги “FERGANA OSEANA“ кластрига қарашли дала майдонларида пахта йиғим-терим ишларида фаол қатнашаётган шаҳримиз ҳашарчилари билан учрашдилар. 


Фарғона шаҳар ҳокимлиги томонидан ҳашарчиларга фаолликлари учун ўз миннатдорчилик билдирилди. Пахтани ёғин-сочин кунларга қолдирмай йиғиб-теришда меҳнатларини аямай ўз ҳиссаларини қўшиб келаётган  Фарғона шаҳримизда яшовчи кўнгилли аҳоли вакилларидан ташкил топган ҳашарчи пахтакорларга ҳокимликнинг эсдалик совғалари топширилди.


Шунингдек, Фарғона шаҳар маданият бўлими томонидан ҳашарчилар учун маданий дастур намойиш этилди. Хушовоз хонандалар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар ҳашарчиларни рақсга чорлади. 


Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати