Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 6 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Қалбларга шодмонлик улашган тадбир

×

 2022-10-17 02:15:10    265

PDF юклаш
Чоп этиш


Республика Маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилояти бўлими ташаббуси билан Фарғона шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида «Абдулла Қодирий» маҳалла фуқаролар йиғинида «Маҳаллада дув-дув гап» маънавий-маърифий тадбири ўтказилди.


Тадбир давомида марказнинг вилоят бўлими раҳбари Мақсуджон Сулаймонов ҳамда шаҳар ҳокимининг ўринбосари Юсуфжон Юсуповлар сўзга чиқишиб, маҳалла маънавият ва эзгу қадриятлар маскани эканлигини алоҳида таъкидлашди.
Мазкур маҳаллада турли миллат вакиллари тинч-тотув яшаб келмоқда. «Инсон қадри учун» деган эзгу тамойил тадбирнинг бош вазифасини ташкил этди. Бир қатор ижтимоий акциялар ва танловлар қалбларга шодмонлик улашди.


«Инсон қадри» меҳр-мурувват акцияси доирасида маҳалладаги 4 нафар ёлғиз, кекса ва ногиронлар холидан хабар олинди. Шунингдек, тадбир доирасида «Маҳалладаги маърифатли аёл», «Маҳалладаги одобли қиз», «Маҳалла келини» ҳамда маҳаллада таваллуд кунларини нишонлаётган отахон ва онахонларнинг таваллуд топган кунлари муносабати билан «Сиз туғилган кун» лойиҳалари ўтказилди.


Маҳалла аҳолиси ва кенг жамоатчилик иштирокида маданий-маърифий байрам дастури намойиш этилиб, санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчага ўзгача кўтаринкилик бағишлади.


Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати