Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 13 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти кўп тармоқли клиникаси ташкил этилади

×

 2022-10-12 22:33:14    225

PDF юклаш
Чоп этиш


“Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси  эълон қилинди.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлигининг Фарғона шаҳрида жойлашган 2-сон шаҳар шифохонаси негизида Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти кўп тармоқли клиникасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланади.


Фарғона шаҳрида жойлашган 2-сон шаҳар шифохонаси негизида Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти кўп тармоқли клиникаси ташкил этилади. Институт клиникасини реконструкция қилиш ишларини 2023 йилда якунлаш бўйича йўл харитаси тасдиқланади.


Молия вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги институт клиникасини сақлаш харажатларини қонунчиликда белгиланган тартибда 2022 йил якунига қадар маҳаллий бюджет, 2023 йил 1 январдан бошлаб республика бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштиради.