Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 75 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

ВОДИЙ ДЕРБИСИ "ИСТИҚЛОЛ" СТАДИОНИДА ЎТКАЗИЛАДИ

×

 2022-10-12 22:25:49    231

PDF юклаш
Чоп этиш


Нефтчи" жамоаси Суперлиганинг охирги 2 та баҳсидан сўнг қисқа таътилга чиққан эди. Бугун футболчилар таътилдан қайтиб, 18 октябрь санасида бўлиб ўтадиган водий дербиси ("Нефтчи"-"Навбахор")га пухта тайёргарлик кўриш учун кенг кўламдаги қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилган  муҳташам "Истиқлол" стадионида очиқ машғулотлар ўтказди. 


Машғулотлардан олдин жамоа аъзолари, Фарғона шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари, Фарғона футбол ассоциацияси раҳбарияти, клуб раҳбарияти ва фаол мухлислар янги таъмирдан чиқарилган  "Истиқлол" стадионида жамоанинг юксалиши ва ривожи  учун қилинган ишлар хайрли, мавсумдаги кўрсаткичлар эса юқори бўлишлиги  ва ушбу арена футболимизнинг янада ривожи ва ғалабали натижалар давомли бўлишини ният қилган холда Қуръон тиловат қилинди, қўй сўйилиб, эҳсон қилинди.


Шундан сўнг, жамоа аъзолари машғулотларни бошлашди. Масъуллар томонидан эса ўйинни томоша қилишга келадиган муҳлислар учун қулай шарт-шароитларни яратиш масалалари кўриб чиқилди.