Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 31 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

"Мўъжиза яратувчи аёллар карвони" шиори остида ҳунармандлар кўргазмаси ўтказилди

×

 2022-10-10 01:44:58    225

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳар оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан Шарқий ҳарбий округининг маданият саройида ҳунармандлар кўргазмаси, меҳнат ярмаркаси ҳамда маданий дастур ўтказилди. Тадбирни шаҳар ҳокими ўринбосари Дилшодахон Холматова очиб, мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида олиб борилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди. 

Тадбирга таклиф етилган шаҳримиздаги 20 га яқин аёл ҳунармандлар ўзлари томонидан ясалган маҳсулотлари билан кўргазмада иштирок етдилар. Кўргазма ва меҳнат ярмаркасида шаҳримиздаги "Аёллар дафтари"га киритилган ишсиз аёллар ҳам иштирок етди.Тадбирлар давомида ҳунармандлар томонидан иштирокчиларга иш жараёнлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Мазкур ҳунарларни ўрганиш истагини билдирган хотин-қизларга "Устоз-шогирд" анаънасига кўра усталар бириктирилди.

Шундан сўнг, меҳнат ярмаркаси орқали шаҳримиздаги бўш иш ўринлари ҳақида ишсиз хотин-қизларга маълумотлар берилди. Концерт дастурида еса шаҳар маданият бўлимининг хушовоз хонандалари томонидан дилрабо куй-қўшиқлар ижро етилди. Ўтказилган тадбир барчада катта таассурот қолдирди.


Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати