Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 34 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Вилоятимизда “Кексалар ҳафталиги” доирасида турли тадбирлар, учрашувлар ташкил этилмоқда

×

 2022-10-10 01:41:53    197

PDF юклаш
Чоп этиш


Республика Маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилоят бўлими ҳамда Фарғона политехника институти ҳамкорлигида “Нуронийлар ФарПИ оиласида меҳмонда” деб номланган учрашув ўтказилди. 


Бир гуруҳ меҳнат фахрийлари талабалар турар жойида яратилган шароитлар, замонавий очиқ кутубхона, Ёшлар маркази, институтда ташкил этилган "Қир гули" талабалар театр студияси фаолияти билан танишдилар. Улар талабалар учун институтда яратилган шароитларни кўриб, ҳаваси янада ортди. Унутилмас ёшликнинг завқли онларини ёдга олиш асносида, ёшлар билан биргаликда гўзал шеърлар ўқишиб, талабалик қўшиқларини хиргойи қилдилар, ўзларининг ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашдилар.


Учрашув якунида фахрийлар кечки овқатни институт ошхонасида талабалар билан бирга тановвул қилдилар ва миннатдорчилик ўрнида ёшларга бадиий адабиётлар совға қилдилар.