Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 8 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

НУРОНИЙЛАР УЧУН КОНЦЕРТ ДАСТУРИ НАМОЙИШ ЭТИЛДИ

×

 2022-10-07 00:21:22    220

PDF юклаш
Чоп этиш


4-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш ҳамда шаҳар маданият бўлими ҳамкорлигида "Кексалар хафталиги" доирасида маданий тадбир ўтказилди.


Тадбирда Республика маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи Собиржон Ғаниев ҳамда вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари Зокиржон Рахмоновлар сўзга чиқишиб, мамлакатимизда "Кексалар ҳафталиги" доирасида ўтказилаётган маданий-маърифий тадбирлар ҳақида тўхталиб ўтишди.


Тадбирда шаҳар маданият бўлимининг бадиий жамолари, вилоят мусиқали драма театри актёрлари, Фарғона ихтисослаштирилган мақом ва санъат ҳамда 4-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабларининг концерт дастурлари ҳамда вилоят мусиқали драма театри ижодкорлари томонидан “Ал-Фарғоний” спектакли намойиш этилди. Тадбир иштирокчилари бўлган кекса-нуронийлар маданий ҳордиқ чиқаришиб, ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларини билдиришди. 


Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати