Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Фарғона шаҳрида тажриба тариқасида аҳолини китоб ўқишга тарғиб қилувчи «Китобсевар шаҳар» лойиҳаси амалга оширилмоқда

×

 2022-10-03 10:21:53    216

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳар ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилоят бўлими ва шаҳар бўлинмаси, вилоят ахборот-кутубхона маркази билан ҳамкорликда китобни ўқишга чорловчи тарғибот маълумотларни жойлаштириш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда.


Тарғибот тадбирлари давомида аҳоли вакиллари, айниқса ёшлар ўртасида олиб борилиб, уларга янги чоп этилган ҳамда энг сара бадиий адабиётлар ҳақида қисқача маълумотлар берилмоқда. Қўл телефони орқали скайнер қилиш билан электрон китобларни юклаб олиш қоидалари ҳам тушунтириб ўтилмоқда. 


Тадбирлар давомида бекатлар ва аҳоли гавжум бўладиган жойларда турли хил китоблар ҳақидаги маълумотлар ҳамда шиорлар ёзилган тарқатма материллар берилмоқда. Буклетлар тарқатилмоқда. Китобсеварлар иштирокида турли хил танловлар ўтказилиб, ғолибларга энг сара китоблар совға қилинмоқда. 


Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати