Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 7 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Фарғона шаҳрида замонавий хусусий боғчача очилди

×

 2022-10-01 20:47:05    256

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун, 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрамида Фарғона шаҳрида 75 ўринли боғча фаолиятини бошлади. "Соҳибкор" ва "Оқариқ" маҳалла фуқаролар йиғинларининг туташ қисмида очилган "Kids Univer" номли хусусий боғчанинг бугун очилиш маросими ўтказилди.


Тантанали очилиш маросимида Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров, шаҳар прокурори Дилмуроджон Қобулов ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Тадбирда сўзга чиққан шаҳар ҳокими йиғилганларни байрам билан самимий муборакбод этди. Шунингдек, икки маҳалла аҳли  учун ҳам ҳақиқий байрам совғаси бўлганлиги таъкидланди. Шараф лентаси кесилиб, болажонлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишилди.


Шахлохон Шабирова раҳбарлигидаги хусусий боғчада 10 та янги иш ўринлари яратилди. Машғулотлар рус тилида олиб борилиши белгиланган. Болаларга инглиз тилидан ҳам бошланғич сабоқларнинг берилиши ота-оналарда катта қизиқиш уйғотди. Ментал арифметика, спорт ва бошқа тўгараклар болажонларнинг ҳам ақлан, ҳам жисмонан ривожланишларига кўмак беради.


Муассаса раҳбарининг таъкидлашича, "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"да бўлган оилаларнинг 10 нафар фарзандларини бепул таҳсил олишлари учун ҳам имконият яратилган. 


Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати