Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 7 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

ЭКОШАҲАР ҲУДУДИДА ТАШКИЛ ЭТИЛАЁТГАН 70 ГЕКТАРЛИК “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН” БОҒИНИНГ ЯНА 29 ГЕКТАРИГА ДАРАХТ ЭКИЛДИ

×

 2021-12-11 09:47:54    567

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғонада эзгу ташаббуслар кенг қулоч ёзмоқда. 300 гектарлик майдонда бунёд этилаётган Экошаҳарда эндиликда осмонўпар биноларга янада кўрк берадиган “Янги Ўзбекистон” боғи ташкил этилмоқда. 70 гектардан иборат ушбу боғнинг дастлабки 10 гектарида ноябрь ойининг сўнгги ўн кунлигида дарахт экиш тадбири амалга оширилган бўлса, кеяа “Яшил макон” умумиллий лойиҳаси доирасида яна 29 гектар майдонга каштан, дуб, чинор, лола дарахти, катальпа каби 16 турдан зиёд турли манзарали дарахт кўчатлари қадалди. 


Тадбир аввалида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров 40 мингдан зиёд аҳоли учун мўлжалланган Экошаҳарда амалга оширилаётган ишлар, вилоятдаги дарахт экиш жараёнлари ҳақида тўхталиб ўтди.

 


- “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Республикамиз бўйича 200 миллион дона ва бизнинг вилоятимизда 15 миллион дона манзарали ва мевали кўчатларни экиш бўйича вазифа, топшириқ берилган. Куз ва баҳорги мавсумларга бўлиб олган ҳолда бутун вилоятимиз бўйича шаҳар ва туманларимизда жадаллик билан кўчат экиш давом этяпти. Об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб 1 мартгача бизга белгилаб берилган 15 миллиондан кўпроқ дарахт экиб, энг аввало Президентимиз бошлаган эзгу ғояни вилоятимизда энг намунали қилиб бажаришга, қолаверса, юртимизни экологик тозалигига, умуман яшиллигига ўзимизни ҳиссамизни қўшишни олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз”,-деди вилоят раҳбари.


Вилоят ҳокимлиги, вилоятдаги ҳуқуқ-тартибот ва мудофаа идоралари ва ташкилотларининг ҳар бирининг “Янги Ўзбекистон” боғи ҳудудида алоҳида боғи бўлади. 


Шундан сўнг вилоят ҳокимлиги, вилоятдаги ҳуқуқ-тартибот ва мудофаа идоралари ва ташкилотлари вакиллари “Янги Ўзбекистон” боғи ҳудудида ўзларига ажратиб берилган қисмга юқори кайфиятда кўчат экишни бошладилар. 29 гектар майдонда ҳар бир идоранинг яшил боғи барпо бўлади. Қачонлардир дашт бўлган ва фойдаланилмай ётган ерларда “Янги Ўзбекистон” боғини яратиш иштиёқи фарғоналикларни бир мақсад йўлида бирлаштирди. Нуроний отахонлар дуога қўл очиб, эзгу ишга қут-барака, янги боғнинг бунёдкорларига куч-қувват тиладилар.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram