Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 36 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

ФАРҒОНА ШАҲРИДА "ХАЛҚАРО КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ КУНИГА" БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2021-12-01 21:42:43    807

PDF юклаш
Чоп этиш


Жорий йилнинг 30-ноябрь куни 

9 декабрь "Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни" муносабати билан Фарғона шаҳар 7-сонли умумтаълим мактаби биносида ўқувчи-ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.Учрашувда Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьялари И.Турсунов, Ф.Аманов ва М.Умматова, судья катта ёрдамчиси Н.Юнусалиев, 7-умумтаълим мактаби директори Д.Михлиева ҳамда мактабнинг ўқитувчи ва юқори синф ўқувчилари иштирок этди.

Ўтказилган мазкур учрашувда судьялар томонидан "Коррупция-тараққиётга таҳдид" мавзуси ҳамда Конституция ва унинг мазмун-моҳияти юзасидан ўқувчиларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.              

Кун тартибига қўйилган масалалар бўйича вилоят судининг судьяси И.Турсунов сўзга чиқиб, иштирокчиларни кун тартибидаги масалалар билан батафсил таништириб, маъруза учун сўзни вилоят судининг судьяларига берди.


Тадбир давомида вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси М.Умматова сўзга чиқиб, "Коррупция - тараққиётга таҳдид" мавзусида иштирокчиларга маъруза қилиб, унда 

2017 йил 3 январда Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни қабул қилингани, қонуннинг мақсади коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишини, коррупция тушунчасига таъриф бериб, унга кўра коррупция - шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёҳуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, ҳудди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиши тушунилишини, шунингдек қонун билан коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари, коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотлар, уларнинг ваколатлари ҳақида тадбир иштирокчиларига тушунтиришлар берилди. 


Шундан сўнг сўзга вилоят судининг судьяси Ф.Аманов чиқиб, тадбир иштирокчиларини Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганлигини 29 йиллик байрами кириб келаётганлиги билан барчани самимий табриклаб, "Конституция ва унинг мазмун-моҳияти" мавзусида маъруза қилди. 


Ф.Аманов ўз маърузасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниши мамлакатимиз ҳаётида муҳим тарихий воқеа бўлгани, Конституция давлатнинг асосий қонуни ҳисобланиши, Конституция давлатнинг давлат тузилишини, ҳокимият ва бошқарув органлари тизимини, уларнинг ваколати ҳамда шакллатирилиш тартиби, сайлов тизими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва шахснинг ўзаро муносабатлари, шунингдек суд тизимини ҳамда давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларини белгилаб бериши, шунингдек Конституциямизнинг яратилиш тарихи ҳақида иштирокчиларга тушунтиришлар берди. 


Тадбир сўнгида мактаб ўқувчилари томонидан берилган саволларга судьялар томонидан мазмунли жавоблар берилди.


Мавлудахон Умматова


Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram