Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 31 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

ФАРҒОНА ШАҲАР ҲОКИМИ

×

 2021-12-01 14:37:50    605

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳар аҳолисига

М У Р О Ж А А Т Н О М А С И


Ассалому алайкум, Азиз юртдошлар, қадрли ҳамшаҳарлар!

 

Барчамизга маълумки ҳурматли Президентимиз ташаббуслари билан бутун Ўзбекистон бўйлаб “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати кенг миқиёсда амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳа доирасида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида катта-катта яшил майдонлар, жамоат парклари ташкил этилиб, миллионлаб манзарали ва мевали дарахтлар ўтказилмоқда.

Бу борада бизнинг Фарғона шаҳримизда ҳам кенг кўламли ишлар бошлаб юборилган. Биз бунда Давлат раҳбарини жорий йилнинг 28 сентябрь куни Фарғона вилояти сайловчилари билан учрашуви давомида “Фарғона шаҳрида ҳар йили 1 миллиондан дарахт экиб, Фарғонанинг «яшил шаҳар» мақомини қайта тиклаймиз” деган сўзларини ўзимизга дастуриамал қилиб олганмиз.

Шаҳарда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш мақсадида соҳага масъул ташкилотлар мутахассислари ва Олий таълим муассасаларининг илмий ходимларини жалб этган ҳолда Фарғона шаҳридаги соғориш тизимлари, кўчалар, жамоат парклари, аҳоли яшаш пунктлари ўрганиб чиқилиб, шаҳарни “Яшил макон”га айлантириш концепцияси ишлаб чиқилди.

Энг аввало, шаҳарда экиладиган дарахтларни ўз вақтида ва сифатли суғориш тизимини яхшилаш мақсадида, барча кўчалар ва маҳаллалардаги иригатция тармоқлари хатловдан ўтказилиб, ҳозирги кунга қадар 21 та тик суғориш қудуқлари қайта таъмирланди, 3 дона тик қудуқлар янги ташкил этилди.

Ҳисоб китобларимизга кўра, бундан ташқари махаллаларда тўлақонли суғориш тизимини йўлга қуйиш учун яна 17 та тик суғориш қудуқларини қуриш ҳамда 24,2 км ирригация тармоқларини тортиш ишлари амалга оширилиши лозимлиги аниқланди. Бу ишларни жорий йил якунига қадар ва келгуси йилнинг 1-чораги давомида бажариш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Лойиҳа доирасида асосий эътибор шаҳарда экологик муҳитни тубдан яхшилашга қаратилган бўлиб, 2021 йил куз ва 2022 йил баҳор мавсумларида 2 млн дона мевали, манзарали ва бутасимон кўчатларни экиш режа қилинган.

Жумладан, шаҳарнинг асосий кўчаларига 105 минг дона, аҳоли яшаш пунктлари ва хонадонларга 280 минг дона, фермер ҳужаликларида дала четларига 320 минг дона, барча корхона ва ташкилотлардаги мавжуд бўш майдонлар ва атроф ҳудудларига 1 млн донадан ортиқ мевали ва манзарали дарахтлар экиш ишлари ташкил этилади. Бундан ташқари, Фарғона шаҳар ҳудудида

18,5 гектар ер майдонида яшил майдонлар ташкил этилиши ҳамда ушбу ҳудудларга 34 150 дона манзарали ва бутасимон дарахтлар экилиши режалаштириб олинган.

Шунингдек, ҳурматли Президентимиз ташаббуси билан

барпо этилаётган Экошаҳар ҳудудидаги 70 гектар майдонда жойлашган “Янги Ўзбекистон” боғида 30 минг донадан ортиқ ноёб дарахтлар экилиши кўзда тутилган бўлиб, ҳозирги кунда 10 гектар майдонга 4 мингга яқин дарахтлар экилиши таъминланди.

Бундан ташқари, шаҳар ҳудудида жойлашган 41,3 гектар майдонларни “Жамоат парк”ларига айлантириш ва мавжудларини ривожлантириш мақсадида 20 мингдан ортиқ манзарали ва бутасимон дарахтлар экилиши режалаштирилган. Жумладан,

- Фарғона шаҳридаги Санъат саройининг 35,4 гектар майдондан иборат бўлган ҳудудига қўшимча 1000 дона;

- Фарғона шаҳар, Кимёгарлар кўчасида жойлашган дам олиш масканининг 1 гектар майдонига 6400 дона;

-  Аэропорт кўчасидаги 2,2 гектар бўш ер майдонига 9800 дона;

- Бобур ва Каштанзор кўчалари кесишмасида жойлашган боғнинг 2,7 гектар майдонига 3200 дона соя берувчи ва бутасимон дарахтлар экилиши ташкил этилади.

 

Қадрли ҳамшаҳарлар!

Хозирги кунда шаҳримизда 100 мингга яқин хонадонлар мавжуд. Юртимизнинг иқлимидан келиб чиқиб, дарахт экиш мавсумида айниқса, мана бу долзарб 40 кунликда шаҳримиздаги хар бир хонадон 4 тупдан дарахт экишга бел боғлаганда хам қўшимча 400 минг дона дарахт кўкка бўй чўзади ва шаҳримизни “Яшил макон”га айлантиришга ўз хиссасини қўшади.

Муқаддас динимизда ҳам дарахт экиш инсонга нафақат тириклигида, балки вафотидан сўнг ҳам савоб етказиб турадиган эзгу амал эканлиги алоҳида таъкидланган.

Ҳурматли Фарғоналиклар! Барчангизни Фарғонамизни гўзал, экологик тоза ва яшил маконга айлантиришга ўз хиссангизни қўшишга чақириб қоламан.

Биз барчамиз биргаликда Фарғона шаҳрини “Яшил шаҳар”га айлантирамиз.

Эътиборларинг учун рахмат.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram