Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 3 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

ҲАР БИР МУРОЖААТ ЭЪТИБОРДА

×

 2021-06-25 21:07:40    696

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳар ҳокими Мирзоҳид Убайдуллаев навбатдаги фуқаролар қабулини “Истиқлол”  МФЙ да ўтказди.

Қабулда ҳоким фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, мурожаатларини бирма-бир тинглади. Улар қўйган муаммолар бўйича ҳоким ўринбосарлари ва бошқа тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирокида зарур чоралар кўрди. Айрим мурожаатларда кўрсатилган масалаларни ҳал этиш юзасидан тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда уй-жой, моддий ёрдам, коммунал хизмат, банк, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, соғлиқни сақлаш, бандлик, тадбиркорлик ва бошқа масалаларга оид 32 та мурожаатнинг 8 таси жойида ижобий ҳал этилди. Олти нафар фуқаронинг мурожаати бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди. Қолган 18 таси қонунчиликда белгиланган муддатларда ўрганиб, чора кўриш учун тегишли ташкилот ва идораларга юборилиб, ижроси назоратга олинди. 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram