Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФАРҒОНА ШАҲАР ҲОКИМИ РАҲБАРЛИГИДА НАВБАТДАГИ ИЖРОИЯ АППАРАТИ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ
2021-04-13 11:07:02 785
Кун тартибидаги биринчи масала – Фарғона шаҳрида олиб борилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари бўйича Шаҳар ҳокимининг ўринбосари Д.Омонов, молия бўлими раҳбари Ш.Иноятовлар ҳисобот берди.
Иккинчи масала – Фарғона шаҳридаги 4 та секторлар кесимида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган эҳтиёжманд оилалар билан ишлаш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш ва ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш бўйича Шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари Б.Мўминов (“Темир дафтар”), Ф.Абдиллазов (“Ёшлар дафтари”), ҳоким маслаҳатчиси Д.Ходжаева (“Аёллар дафтари”) амалга оширилган ишлар ҳақида фикр юритишди.
Шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Мўминов шаҳарда Макроиқтисодий кўрсатгичларнинг 2021 йил I-чораги давомида, яъни саноат маҳсулотлари, истеъмол товарлари, асосий капиталга киритилган инвестициялар, чакана савдо, хизматлар ва қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликларда ишлаб чиқариш хажмларини ижроси ҳамда жорий йилнинг II-чораги давомида амалга оширилиши белгиланган вазифалар тўғрисида маълумот берди.
Шунингдек, Шаҳар аҳолисини тадбиркорлик кўникмаларига жалб этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида 2021 йил 1-чораги давомида ажратилган кредит маблағлари тўғрисида - АТБ “Агробанк”, “Халқ банки”, “Микрокредитбанк” шаҳар филиали бошқарувчилари маълумот беришди.
Сўнгги масала – Вилоят ҳокими ҳузурида жорий йил 5 апрель куни ўтказилган ҳокимлик соатида берилган топшириқлар ижроси юзасидан тегишли масъулларнинг ҳисоботи (Зиё дўконлари, бошқарув компаниялари, МФЙ идоралари ва бошқа масалалар) тингланди.
Ижроия аппарати йиғилишида ҳоким ўринбосарлари, аппарат ходимлари, сектор раҳбарлари, маҳалла раислари, фаоллар иштирок этди.