Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 15 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

ФАРҒОНА ВИЛОЯТ ҚУРИЛИШ СОҲАСИДАГИ ХУДУДИЙ НАЗОРАТ ИНСПЕКЦИЯСИ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ШЕРАЕВ М. ТОМОНИДАН НОҚОНУНИЙ ҚУРИЛИШ ОЛИБ БОРИЛАЁТГАНЛИГИ ЮЗАСИДАН ТАРҚАЛГАН ВИДЕОЛАВХА БЎЙИЧА ҚУЙИДАГИЛАРНИ МАЪЛУМ ҚИЛАДИ

×

 2021-03-24 10:34:17    1028

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳар хокимининг 27.02.2018 йилдаги 269-сонли қарори биланфуқаро Шераев Мамасидиқ Қамчибоевга тегишли бўлган шаҳарнинг А.Яссавий кўчасида жойлашган 43-А ва 45-В–сонли кўп қаватли турар жой бинолари оралиғида жойлашган 2100,0 кв.метрдан иборат бўлган ер майдонининг 700, кв.метр қисмига икки дона беш қаватли турар-жой бинолари хамда қолган 1400,0 кв.метр ер майдонига енгил типдаги айвонлар, музқаймоқ ва салқинлик ичимликлар сотиш шахобчаси, кексалар дам олиш маскани бинолари қуриш хамда болалар майдончаси ва автотураргох ташкил этиш, атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга рухсат берилган.

Фарғона шаҳар Архитектура қурилиш бошқармаси томонидан №47-Ф-сонли (2018 йил 21 март кунги) “Архитектура режалаштириш топшириги” тайёрланган. Лойиҳа ҳужжатлари “FERGANA GABLE SERVIS” МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган хамда вилоят архтитектура ва шаҳарсозлик кенгашида 2018 йил 3 апрел куни кўриб чиқилиб, 04/04-сонли кенгаш баённомаси расмийлаштирилган. Лойиҳа ҳужжатлари “Қурилиш лойиҳа экспертиза синов” МЧЖ томонидан экспертиза кўригидан ўтказилиб, 2018 йил 10 апрелдаги №30Б-21/18-сонли ижобий экспертиза хулосаси берилган. Объект Фарғона вилоят “Давархитектқурилишназорат” инспекциясида 2018 йил 19 апрел куни рўйҳатдан ўтказилиб, №648-сонли қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатнома берилган. Қурилишда мухандислик қидирувлари геоахборот ва шахарсозлик кадастри лойиҳа илмий-текшириш давлат институти “O`ZGASHLITI” DUK Фарғона хат-А.Яссавий уй Шераев М филиали томонидан қурилиш объектини лойихадан жойига кўчириш ишлари амалга оширилиб, 2018 йил 27 июл кунги далолатнома расмийлаштирилган. Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузурида ташкил этилган ишчи гурух томонидан Фарғона шаҳар ҳокимининг 2017 – 2018 йилларда тадбиркорлик субъектлари ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун жисмоний ва юридик шаҳсларга ер майдони ажратиш тўғрисидаги қарорларнинг қонунийлигини ўрганиш жараёнида фуқаро Шераев Мамасидиқ Қамчибоевга “А.Яссавий кўчаси 43-А ва 45-В–сонли кўп қаватли турар жой бинолари оралиғидаги ер майдонига икки дона беш қаватли турар-жой биноси қуришга рухсат бериш тўғрисида”ги Фарғона шаҳар хокимининг 27.02.2018 йилдаги 269 -сонли қарори қабул қилинишида айрим норматив хуқуқий хужжатлар талабларига риоя этилмаганлиги сабабли Фарғона вилоят ҳокимининг 2018 йил 20 августдаги 434-сонли қарори билан бекор қилинган.

Фарғона вилоят ҳокимлигининг 2020 йил 11 мартдаги 03-07/1239-сонли хатига кўра Фарғона вилоят ҳокимининг 2018 йил 4 августдаги 365-Ф-сонли фармойишига асосан тасдиқланган вилоят ҳокимлиги хузуридаги махсус ишчи гурух томонидан Фарғона шаҳар хокимининг 27.02.2018 йилдаги 269-сонли қарорини қонун хужжатларига мувофиқлаштириш масаласи белгиланган тартибда ўрганиб чиқилиб, қонун талабларига мос равишда тузатишлар киритилганлиги тўғрисидаги йиғилиш баёнига асосланиб, Фарғона шаҳар хокимининг 2020 йил 16 март кунги 156-сонли қарори билан Фарғона шаҳар хокимининг 27.02.2018 йилдаги 269-сонли қарорини қонун хужжатлари талабларига мувофиқлаштириштирилган.

Фарғона шаҳар Қурилиш бошқармаси томонидан 152-Ф-сонли (2020 йил 29 феврал кунги) “Архитектура режалаштириш топшириги” тайёрланган. Лойиҳа ҳужжатлари  “Марғилон Интеграл Лойиха” МЧЖ томонидан 2020 йилда қайта ишлаб чиқилган. Лойиҳа ҳужжатлари “Рошидон Баходири” хусусий корхонаси томонидан экспертиза кўригидан ўтказилиб, 2020 йил  08 июлдаги №08-07/20-06-сонли ижобий экспертиза хулосаси берилган. Фуқаро Шераев Мамасидиқ Қамчибоев томонидан ягона интерактив давлат хизматлари орқали 2020 йил 08 июл кунги 2064416-сонли ариза билан қурилиш-монтаж ишлари бошланганлиги тўғрисида хабарнома юборилган.

Фарғона вилояти Қурилиш соҳасида ҳудудий назорати инспекцияси томонидан 2021 йил 03 март кунги текширишда қурилиш-монтаж ишларида бир қатор камчиликлар аниқланганиб, Шаффоф қурилиш миллий ахборот тизими орқали 5805-сонли бажарилиши мажбурий 4 банддан иборат кўрсатма берилган.

Яъни: ШНҚ 3.01.01-03 талабларига биноан объектда 3-4-қаватларда қуйилган калонна ва ригеллар учун бетон кубиклар ва лаборатория хулосалари олинмаган. хат-А.Яссавий уй Шераев М ҚМҚ 2.01.03-96 “Зилзилавий ҳудудларда қурилиш” талаблари бузилган ҳолда бинонинг 4-қаватнинг балкон қисмида тўсувчи деворларни тиклашда армосеткалар қўйилмаган, вертикал чоклари лой қоришмаси билан тўлдирилмаган. Ғишт териш ишлари тўхтатилган. ШНҚ 3.01.01-03 меъёрий хужжатининг 1.13-бандида кўрсатилган талабига биноан объектда иш умумий иш юритиш журнали, бетон ва пайвандлаш ишлари журнали, ёпиқ ишлар далолатномаси, муаллифлик назорати журнали мавжуд эмас.

 ҚМҚ 2.01.03-96 “Зилзилавий ҳудудларда қурилиш” талаблари бузилган ҳолда бинонинг 5-қават том ёпмасида плиталар атрофига 4 Ø12 АШ ишчи арматуралар ўрнига жойида 2 Ø12 А-Ш ишчи арматуралар ўрнатилиб  бетон қуйиш ишлари олиб борилмоқда. Антисеймик белбоғларга бетон қуйиш ишлари тўхтатилган.

Бугунги кунда камчиликлар қурувчи томон идан бартараф этилган.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram