Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Фарғона шаҳар ҳокимлигида халқ депутатлари Фарғона шаҳар кенгашининг ўн тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди
2020-12-12 18:04:55 1298
Фарғона шаҳар ҳокимлигида халқ депутатлари Фарғона шаҳар кенгашининг ўн тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида депутатлар, сектор раҳбарлари, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, бошқарма, ташкилот, муассаса раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этди.
Сессия кун тартибда Фарғона шаҳрида 2020 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ҳамда келгуси йилги режаларга бағишланган шаҳар ҳокимининг аҳолига МУРОЖААТИ эшитилди.
Шаҳар ҳокимининг мурожаатида шаҳарда ижтимоий-иқтисодий соҳада амалга оширилаётган ишлар, жумладан, таълим, фан, маданият, туризм, спорт, соғлиқни сақлаш, кичик бизнес ва оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик, қишлоқ хўжалиги, рақамли технологиялар, муҳандислик-коммуникация тизимларини ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида сўз юритилади. Шунингдек, инвестициялар, экспорт, саноат ишлаб чиқариш, қурилиш ва бунёдкорлик ишлари, шунингдек, коронавирус пандемияси даврида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида қилинган ишлар, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” билан ишлаш, камбағалликни қисқартириш бўйича қилинган ишлар тўғрисида маълумот берилди.
Бугунги кунда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган одилона сиёсатлари туфайли ҳамда қабул қилаётган Фармон ва қарорлари ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини оширишга кенг замин яратиб бермоқда.
Фарғона шаҳрини 2020 йил ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларини ўсиш суръатларида бажарилиши, турмуш тарзини яхшиланиши, аҳоли жон бошига хизматларнинг ортиши, ижтимоий қўллаб-қувватлашга ажратилган маблағлар ва аҳолини реал даромадларини оширишда қуйидаги ишлар амалга оширилди.
Хусусан, пандемия натижасида карантин чекловлари ўрнатилишига қарамасдан, шаҳарда ўтган давр давомида деярли барча иқтисодий кўрсаткичларимизни белгиланган режалардан ошириб бажаришга эришилди.
Жумладан, иқтисодий кўрсаткичларни етакчи тармоғи бўлган саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишини оладиган бўлсак, ўтган 9 ой давомида маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми 4,9 трлн.сўмни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 100,1 фоизга бажарилиб, жон бошига 16,7 млн.сўмга тўғри келди.
Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ҳамда уларда тадбиркорлик муҳитини шаклланишига қараб “яхши” (яшил), “ўрта” (сариқ) ва “қониқарсиз” (қизил) ҳудудларга ажратган ҳолда баҳоланди. Рейтинг натижаларига кўра, "Яхши" баҳоланган 48 та шаҳар ва туманлар қаторида Фарғона шаҳри қайд этилиб, “Яшил ҳудуд”га киритилган.
2020 йил давлат ва маҳаллий дастурларга асосан Фарғона шаҳрида жами 1 372 та хонадонли 31 та кўп қаватли уйлар жорий йилда фойдаланишга топширилди.
Ҳозирда, ушбу қурилган уй-жойларни фуқароларимиз томонидан Ипотека кредити асосида, 20 йил муддатга йиллик 17 фоиз асосида кредитга сотиб олмоқдалар.
Жорий йилнинг 11 ойи давомида 1019 та кичик тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди. Коронавирус пандемияси даврида кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик, туризм ва хизматлар соҳасига иқтисодий кўмак бериш мақсадида, 32 722 та ҳолатда 2,5 трлн.сўмлик кредит маблағлари ажратилди. Кредит маблағлари саноат йўналишига 1,2 трлн.сўм, қурилиш йўналишига 550 млрд.сўм, хизмат кўрсатишга 205 млрд.сўм, савдо йўналишга 520 млрд.сўмни ташкил этди.
Фарғона шаҳрида 2020 йилда 33 та лойиҳа орқали 21,1 млн.долларлик хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилиши белгиланган бўлса, жорий йилнинг 9 ойида 30 та корхона томонидан 25,3 млн.долларлик инвестиция жалб қилиниб, йиллик режа 119 фоизга бажарилишига эришилди.
Мисол учун, инвестиция ҳажми “Ўзбекистон-Корея халқаро унверситети”да 2,5 млн.доллар, “Uz Segang” (Корея) корхонасида 2,5 млн.доллар, “Фарғона ИЭМ”да (Япония) 4,4 млн.долларни ташкил қилди.
Фарғона шаҳар Кенгаши депутати Ж.Акбаров томонидан тиббиёт муассасаларини молиялаштириш, шифокорлар касб этикаси, маданияти ҳақида сўз юритиб, шаҳар тиббиёт бирлашмаси, молия бўлимига ўз таклифларини билдирди.
Сессия ишида Фарғона шаҳар кенгаши депутати Зилола Абдуллаева мамлакатимизда мактаб таълимини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларнинг Фарғонада ижроси юзасидан савол билан мурожаат қилди. Шаҳар халқ таълими бўлими мудири Г.Халилова ушбу йўналишда қилинган ишлар хусусида тўхталиб ўтди.
Сессия якунида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказилди.