Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
5-мактабда давра суҳбати ўтказилди
2024-01-22 22:00:46 10828
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан 2023 йил 18 декабрь куни тасдиқланган “Умумий ўрта ва таълим муассасаларида “Омбудсман соати” лойиҳаси доирасида ёшларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги хабардорлигини оширишга қаратилган” чора-тадбирлар режасининг 1-банди ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 5-сонли умумий ўрта таълим мактабининг юқори синф ўқувчилари ўртасида “Ҳуқуқларимни ким таъминлайди?” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда Омбудсманнинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили А.Камилов, Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таьлим бошқармасининг мактабдан ташқари таълимни ташкил этиш шўъба бош методисти И.Собиржонов ҳамда ўқувчилар иштирок этишди.
Тадбир давомида ўқувчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига Омбудсманнинг минтақавий вакили томонидан жавоблар олишди.