Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
22 март - Маҳалла тизими ходимлари куни Фарғона шаҳрида байрамона руҳда нишонланди
2023-03-23 14:28:53 747
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан маҳалла тизимини такомиллаштириш мақсадида Наврўз байрамига ҳамоҳанг тарзда 22 март санасини “Маҳалла тизими ходимлари куни”деб эълон қилган.
Ушбу сана муносабати билан бугун шаҳримиздаги "Жасмин" тантаналар мажмуасида байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда секторлар, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, 400 нафарга яқин маҳалла тизими ходимлари ва фаоллари иштирок этишди.
Тадбирни Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров очиб, йиғилганларни касб байрами ва Наврўз айёми билан муборакбод этди. Вилоят ҳокими "маҳаллабай" тизими бўйича олиб борилаётган ижобий ишларга тўхталиб, албатта бунда маҳалла ходимларининг ўрни, вазифаси ва тажрибаси муҳим эканлигини таъкидлаб ўтди.
Тадбир давомида намунали фаолият кўрсатаётган бир қатор маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари эътироф этилди. Тантанали тадбирда масъуллар ва секторлар раҳбарлари ҳамда бир қатор корхона ва ташкилот раҳбарлари томонидан ҳам байрам табриклари йўлланди.
Фарғона шаҳар маданият бўлимининг хушовоз хонандалари томонидан ижро этилган байрамона куй-қўшиқлар тадбирга ўзгача файз-тароват олиб кирди. Дилрабо рақслар давомий бўлиб, йиғилганлар маданий ҳордиқ чиқардилар.
Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати