Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
"Беш бола"даги Қува кўчаси илк бор ичимлик суви билан таъминланди
2023-03-16 11:30:23 828
Мамлакатимизда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Фарғона шаҳридаги "Беш бола" МФЙ Қува кўчасида 200 га яқин хонадонлар бор. Бу ерда аҳоли вакиллари ўтган асрнинг бошларидан буён истиқомат қилишади.
Аҳоли вакиллари шу кунга қадар тоза ичимлик суви таъминотидаги муаммони қудуқ қазиш орқали бартараф этишган. Қудуқдаги сув эса иқлим ўзгариши ҳисобига фойдаланишга яроқсиз бўлган.
Фуқароларнинг мурожаати Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров ҳамда халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан ўрганилди. Ҳудудга тиқ қудуқ қазилиб, 300 метрдан тоза ичимлик суви олинмоқда. Таъминотни хонадонларга етказиш мақсадида 2000 метр тармоқ ҳам тортилди. Аҳолининг асрий орзуларини амалга ошириш учун маҳаллий бюджетдан 350 млн. сўм маблағ ажратилди.
Республика ишчи гуруҳи вакиллари ва сектор раҳбарлари мазкур жараёнлар билан ҳам танишдилар.
Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати