Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 41 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Ҳокимлик қабули: Ўттиздан ортиқ мурожаат ижобий ҳал этилди

×

 2023-03-15 18:42:22    756

PDF юклаш
Чоп этиш


Жорий ҳафтадаги шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкилланган сайёр қабулда Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров, сектор раҳбарлари, фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро суди раиси Улуғбек Орипов ва маъмурий ишлар бўйича суд раиси Солижон Қурбонов, мажбурий ижро бюроси бошлиғи Дилшоджон Исмоилов, Халқ қабулхонаси мудири Таваккалжон Раҳимов ва ҳоким ўринбосарлари иштирок этишди.


Шарқий ҳарбий округининг Маънавият ва маърифат марказида 150 нафарга яқин фуқароларнинг мурожаатлари масъуллар иштирокида ўрганилди. Ўттиз нафардан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари ижобий ҳал қилинди.
Келиб тушган мурожаатларни ўрганиш ва натижаси бўйича муаллифларга маълум қилиш учун масалага дахлдор ходимлар, корхона, ташкилот ва бўлимларга топшириқлар берилди. 


Қабул сўнгида мурожаатларни ҳал этилиши даражаси танқидий таҳлил қилинди. Мурожаатларга масъулиятсизлик билан ёндошган раҳбарларга огоҳлантириш берилди.


Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати