Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 58 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

АЁЛ МАЪНАВИЯТИ - ЖАМИЯТ САОДАТИДИР мавзусида давра суҳбати ўтказилди

×

 2023-03-13 20:27:53    765

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳридаги "Саховат уйи"да вилоят хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий тадбирларни мувофиқлаштирувчи Тарғибот гуруҳи аъзолари томонидан "Аёл маънавияти - жамият саодатидир" мавзусида давра суҳбати ва семинар-тренинг ташкил этилди.


Тадбирда вилоят Тарғибот гуруҳи раҳбари Сайёра Алимова,  маънавият ва маърифат вилоят бўлими масъул ходими Гулбаҳор Аҳмадалиева, отинойи Камола Рахмоновалар томонидан мамлакатимизда аёлларга яратилаётган имкониятлар, имтиёзлар ҳақида, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар, кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликлар ҳакида фикр юритдилар.


"Юксалиш" лидерлар академияси психологи Сайёра Азимова томонидан аёллар билан "Меҳр улашиш" мавзуда тренинг машғулоти ҳам ўтказилди. Тадбирда Фарғона шаҳар ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Дилшодахон Холматова иштирок этди ва кекса-нуронийларга эсдалик совғаларини топширди.


Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати