Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 38 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

×

 2023-01-30 17:25:56    354

PDF юклаш
Чоп этиш


Фуқаро Юсупова Нилуфар Эркиновнанинг ижтимоий тармоқларда уй-жой масаласида қилган мурожаати юзасидан Фарғона шаҳар ҳокимлигининг хўжалик ҳисобидаги Уй-жой бўлими қуйидагиларни маълум қилади.


Аниқланшича, фуқаро Н.Юсупова шу кунга қадар Фарғона шаҳар ҳокимлигига уй-жойга муҳтож оила сифатида ариза ва унга илова бўлган ҳужжатлар билан мурожаат этмаган ва шаҳар ҳокимлиги томонидан давлат уй-жой фондидан турар жой олиш учун муҳтожлар сифатида ҳисобга олинмаган.


Муқаддам уй-жойга оид нозалар сабабли суд ҳукми билан жиноий жавобгарликка тортилган Н.Юсупова номида Фарғона шаҳар Ал-Фарғоний кўчаси 77-уйнинг 7-хонадони (2 хонали) хусусий мулки бўла туриб, Фарғона шаҳридаги эгасиз қолган хонадонларни ўзбошимчалик билан эгаллаб келаётганлиги ва бу билан жамоатнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлиб келаётганлиги маълум бўлган.


Жумладан, фуқаро Н.Юсупова уй-жойсиз қолганлигини важ қилиб, ўзбошимчалик билан Фарғона шаҳар Янги аср кўчаси 144-уйнинг 98-хонадони ҳамда Киргули кўчаси 9-уйнинг 8-хонадонларини ноқонуний тарзда эгаллаб келмоқда.


Эгаллаб олинган мазкур хонадонлар бўлим мутхассислари томонидан ўрганилганда, хонадонлар бошқа шахсларга тегишли хусусий хонадонлар эканлиги ва хусусий турар жойлар дахилсиз эканлигини инобатга олиб, фуқаро Н.Юсуповага хонадон мулкдорлари ёки унинг меросхўрлари хонадонга эгалик қилиши мумкинлиги ва унинг амалга оширган бундай ноқонуний ишлари жавобгарликка тортилишига олиб келиши тўғрисида ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.


Бироқ, фуқаро Н.Юсупова мутахассислар томонидан берилган ҳуқуқий тушунтиришларни инобатга олмасдан, гўёки оиласи билан кўчада қолиб кетганлигини важ қилиб ижтимоий тармоқларда мурожаатларини қолдирмоқда.


Хозирги кунда Фарғона шаҳар ҳокимлигининг хўжалик ҳисобидаги уй-жой бўлимининг мутахассислари томонидан фуқаро Н.Юсупова ноқонуний эгаллаб олган турар жойларни аниқлаш ва келиб чиққан низоларни бартараф этиш бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 


Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати