Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Совуқ кунлар давом етмоқда: ФВВ огоҳликка чақиради
2023-01-24 19:11:43 305
Ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши, кунларнинг совиши иссиқлик таъминоти - иситиш жиҳозларига бўлган еҳтиёжимизни оширади. Зеро, иситиш манбаларидан нотўғри фойдаланиш оқибатида ис гази билан боғлиқ кўнгилсиз ҳодисалар, енг ачинарлиси, фавқулодда вазиятлар юзага келиб, инсонлар қурбон бўлиши мумкин.Статистик маълумотларга қўра, об-ҳаво кескин совиган кунларда содир бўлаётган фавқулодда вазиятларнинг аксарияти ис газидан захарланиш ҳолати билан боғлиқ. Ушбу заҳарли газ хонадонларимизда фойдаланиладиган табиий ва суюлтирилган газ, кўмир, ўтин ва бошқа шу каби ёқилғи манбаларининг тўлиқ ёнмаслиги натижасида пайдо бўлади. Ис гази рангсиз ва ҳидсиз бўлиб, нафас йўллари орқали қонга сўрилганда организмни, хусусан, марказий асаб тизимини жиддий зарарлаши билан хавфли. Инсон ис гази билан заҳарланган ҳаводан нафас олиб турса ҳам ҳеч нарсани сезмайди, шу боис, ис газидан заҳарланиб, вафот етиш еҳтимоли юқори.Олиб борилган таҳлилларга кўра, ис газидан заҳарланиш ҳолатлари кўп квартирали уйлардаги хонадонларни иситишда газ плитасидан фойдаланишда, аҳоли хонадонларида еса печлар мўриларининг ўз вақтида тозаланмаслиги, тутун йўллари ва форточкаларнинг ёпиб қўйилиши, чет елларда ишлаб чиқарилган иситиш печлари, ностандарт ва қўлбола иситиш воситаларидан нотўғри фойдаланиш оқибатида, уйни иситишда очиқ ҳолдаги кўмир ва ўтин чўғларидан фойдаланиш натижасида юзага келиши мумкин. Бундан ташқари, ис газидан органик моддалар (асетон, метил спирт, фенол ва бошқалар)ни синтез қилувчи корхоналарда, шамоллаш тизими ёмон бўлган машина турар жойларида, янги бўялган хоналарда ҳам заҳарланиш мумкин. Маълумки, хонадонларда фойдаланилаётган табиий газнинг асосий қисми метандан иборат. Табиий газ арзон, сақлаш учун жой талаб қилмайдиган ва чиқиндисиз ёнадиган қулай ёқилғидир. Таъбири жоиз бўлса, табиий газ ёнганда 8000-8500 ккал иссиқлик енергияси ажралиб чиқади.Шу ўринда табиий газдан заҳарланишга ҳам тўхталиб ўтамиз. Метан (маиший еҳтиёжлар учун ишлатиладиган газ) рангсиз ва ҳидсиз – бўлганлиги учун у билан ҳам заҳарланаётганлигини инсонлар сезмайди, қайсики газ аралашган хаводан нафас олиш жараёнида соғлиқдаги ўзгаришлар, унинг ёмонлашишини дарҳол тушуниш деярли мумкин емас. Табиий газга ўзига хос ҳидга ега бўлган бошқа турдаги газлар аралаштирилади. Шунга қарамай, маиший газ билан заҳарланишлар ҳам содир бўлади - бунинг сабаби иситиш печлари ёки газ плитасидан газнинг сизиб чиқишидир.Метан газнинг организмга таъсири унинг ҳаводаги миқдори 20 фоиз атрофида бўлганида содир бўлади. Нафас олиш пайтида газ қонга ўтади, кислород ўрнини босади ва қон орқали ташилади. Натижада, кучли кислород очлиги пайдо бўлади. Марказий асаб тизими таъсирланиб, инсонда бўғилиш вужудга келади. Ўз вақтида ёрдам кўрсатилмаси ўлим ҳолатига олиб келади.Яна бир хавф - табиий газдан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаслик жуда аянчли оқибатларга олиб келиши мумкин. Чунки метаннинг маълум бир ҳажмдаги ҳаво билан аралашмаси портлаш (чақнаш)га сабаб бўлади. Ҳусусан, ўчоқ, иситиш печлари, хона ва биноларнинг ичида табиий газ ҳаво таркибида 5 фоиз дан 15 фоиз гача бўлган миқдорда тўпланиб қолса, кучли портлаш хавфи пайдо бўлади.Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш учун нималарга еътибор бериш керак? Демак, ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш учун аввало иситиш таъминотларини яъни, печлар, қозонхоналар, сув иситиш колонкаларининг созлиги, мўриконларнинг тозалигини текшириб чиқиш зарур. Носоз, ностандарт, қўлбола иситиш мосламаларидан, сифациз ва техник кўрикдан ўтмаган газ баллонларидан фойдаланишга йўл қўймаслик керак. Болаларни, имконияти чекланган ва маст кишиларни назорациз қолдирмаслик, уларнинг газ ва електр мосламаларидан, очиқ оловдан фойдаланишларига йўл қўймаслик, шунингдек, табиий газдан фойдаланишда турли хилдаги резина шланглар, газ сўрғичлардан фойдаланмаслик, чет давлатларда ишлаб чиқарилган иситиш мосламаларидан фақат йўриқнома билан яхшилаб танишиб чиққандан кейингина, шу йўриқномага риоя қилган ҳолда фойдаланиш лозим. Ис гази организмга нафас аъзолари орқали таъсир етади. Нафас олинувчи ҳаво таркибида 0,1 фоиз ис газининг бўлиши ўлим ҳолатига олиб келиши мумкин! Ушбу газ гемоглобин билан кислородга нисбатан 300 маротаба кучли бирикма - карбоксигемоглобин ҳосил қилади. Оқибатда гемоглобиннинг тўқималарга кислород ташиш хусусияти кескин пасайиб, гипоксияга, оғир ҳолатларда еса аноксияга олиб келиши мумкин.Ис гази билан заҳарланган организмда углерод ва оқсил алмашинуви бузилади, натижада асидоз аломатлари юзага келади. Қон таркибида калий ва калъсий мувозанати ҳамда марказий нерв системаси фаолияти бузилиши ва шу тариқа инсон ҳаётдан бевақт кўз юмиши мумкин.Биринчи ёрдам кўрсатиш. Ис газидан заҳарланган фуқароларга биринчи ёрдам кўрсатиш учун аввало, заҳарланган кишини зудлик билан тоза ҳавога олиб чиқиш зарур. Қийин нафас олаётган ёки нафас олиш тўхтаб қолган бўлса, бемор мустақил нафас олгунга қадар сунъий нафас олдириш керак. Баданни ишқалаш, оёқларга грелка қўйиш заҳарланиш оқибатларини тезроқ тугатишга имкон беради. Aгар бемор ҳушида бўлса, тананинг юқори қисмини қисиб турувчи кийимлардан бўшатиб, иссиқ чой ёки қаҳва ичириш мақсадга мувофиқ. Ис газидан заҳарланиб қолган кишилар албатта шифохонага ётқизилиши керак, чунки бирмунча кейинроқ ўпка ва асаб тизими томонидан оғир асоратлар вужудга келиши мумкин. Касалхонадан чиққандан сўнг беморлар терапевт ва невропатолог кузатувида бўлиши шарт. Газ билан боғлиқ кўнгилсиз ҳолатлар ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш чоралари:газ ва муқобил ёқилғи (кўмир, ўтин нефт маҳсулотлари ва бошқалар) турларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя етинг;ностандарт (қўлбола ясалган) ёки сертификатга ега бўлмаган иситиш печлари ва анжомларидан фойдаланманг;иситиш печлари дудбуронларининг тоза ва соз ҳолатда бўлишини таъминланг;газ ёки бошқа муқобил ёқилғига мослаштирилган иситиш печлари ҳамда суюлтирилган углеводород газ балонларини (анжомлари)ни дам олиш (ухлаш) хоналарига олиб кирманг;ошхонада ўрнатилган табиий газда ишловчи газ плиталаридан хоналарни иситиш мақсадида фойдаланманг;хоналарни иситишда очиқ олов (кўмир ва ўтин чўғлари)дан фойдаланманг;ҳавони алмаштирувчи шамоллатиш шахталари ёки туйнукларнинн очиқ ва ишчи ҳолатда бўлишини таъминланг. Хонадонларга газни аниқловчи қурилма ўрнатиш тавсия қилинади. Бу кутилмаганда ис гази ва табиий газ сизиб чиқиш ҳолатларини дарҳол аниқлаш ҳамда бартараф етиш имконини беради.Газ баллонларини иссиқлик манбаига яқин жойда қолдирмаслик лозим.Инсон ҳаёти турли хавф-хатарларга, фавқулодда вазиятларга тўла. Зеро, умримиз давомида доимо сергак, еҳтиёткор ва огоҳ бўлиш нафақат, ўзимиз ва яқинларимизнинг саломатлигини авайлашга, балки, беқиёс қимматга ега бўлган ҳаёт аталмиш бебаҳо неъматнинг қадрига йетиш, унинг бардавомлиги ва фаровонлигини таъминлашга замин яратади. Шуни унутмаслик керакки, ҳар қандай ҳусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашишга барчамиз бирдек масъулмиз. Шундай екан, бу борадаги ўз билим-кўникмаларимизни ўзгалар тақдирига бефарқ бўлмаган жамиятимиз аъзоларига улашишимиз, яқинларимизнинг ҳаёти ва соғлигини қадрлашимиз, қолаверса, минг-минглаб асрларнинг туман чиғириқларидан ўтган инсонийлик, халқпарварлик сингари олий фазилатларимизга содиқ қолишимиз бизни якдил, хамжиҳат ел еканимизни яна бир карра исбот етади. Ис газидан заҳарланиб қолишдан ўзингиз ва атрофингиздагиларни асранг, азизлар.Фарг`она шаҳар ФВБ бошлиг`ио`ринбосари Равшан Халматов