Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Хотин-қизлар фаолларига планшетлар топширилди
2023-01-05 10:23:56 392
Давлатимиз раҳбарининг “Маҳаллаларда ижтимоий хизматларни кўрсатиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам бериш тизимини янги босқичга кўтариш ҳамда хотин-қизларни касбга ўргатиш ишларини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида маҳаллаларда ижтимоий муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш ишларини комплекс ташкил этиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли билан “оилабай” ишлаш, кўрсатилаётган ижтимоий хизматларнинг сони ва сифатини ошириш мақсадида “Маҳаллада ижтимоий хизмат модули”ни жорий этиш бўйича бир қатор кўрсатмалар берилган.
Бугун Фарғона шаҳридаги 73 та маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар фаоллари “Маҳаллада ижтимоий хизмат” автоматлаштирилган махсус электрон модули ўрнатилган планшетлар билан таъминландилар. Тадбирда шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Бобуржон Мўминов ва бўлим раҳбари Дилшодахон Холматовалар иштирок этишди.
Масъуллар томонидан хотин-қизлар фаолларига маҳаллаларда “оилабай” тизимини юритишда, ижтимоий ҳимояга муҳтож, тадбиркорлик қилиш истагидаги хотин-қизларни базаларга киритиш бўйича тавсиялар берилди.
Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати