Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 22 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Байрам арафасида 150 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди

×

 2022-12-07 12:12:36    304

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 30 йиллиги байрами арафсида Фарғона шаҳридаги 12-давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳам фойдаланишга топширилди. Давлат дастури асосида 5.5 млрд. сўм маблағ ажратилиб янгидан қурилган бинонинг очилиш маросимида Фарғона шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Бобуржон Мўминов, секторлар раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.


Мазкур мактабгача таълим ташкилоти аввал 100 ўринли бўлиб, тарбияланувчилар учун етарлича шарт-шароитлар ва қулайликлар бўлмаган. "Фарғона кристал қурилиш" МЧЖ томонидан янгидан бунёд этилган боғча 150 ўринга мўлжалланган.


Тадбирда сўзга чиққанлар йиғилганларни Бош Қомусимизнинг 30 йиллиги байрами ҳамда янги бунёд этилган таълим ташкилотининг топширилаётганлиги билан муборакбод этдилар. Шундан сўнг тадбир иштирокчилари янги бинода педагог ва тарбияланувчилар учун яратилган шароитлар билан танишдилар. 


Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати