Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Фавқуллотда ҳолатларни олдини олиш бўйича очиқ мулоқот ўтказилди
2022-12-01 21:36:33 273
Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Фарғона шаҳар бўлими ходимлари томонидан “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” доирасида хамда 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида доимий равишда аҳоли ўртасида профилактик тушунтириш ишлари амалга оширилмоқда.
Жумладан, бугун Фарғона политехника институтининг мажлислар залида Фарғона шаҳар сектор раҳбарлари, Фарғона вилояти ҳарбий прокуратураси ҳамда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси масъул ходимлари томонидан очиқ мулоқот ўтказилди.
Унда Фарғона шаҳридаги барча маҳалла фуқаролар йиғини раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда шу ҳудудда яшовчи аҳоли вакиллари иштирок этишди. Йиғилиш иштирокчиларига масъул ходимлар томонидан Республикамизда ўтказилаётган “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” доирасида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши билан боғлиқ фавқулодда вазиятларни олдини олиш, шунингдек, табиий газдан ва маиший газ баллонларидан тўғри фойдаланиш, сифатсиз, уй шароитида тайёрланган тузлама маҳсулотларидан заҳарланиш каби холатларни олдини олиш бўйича тегишли маълумотлар ҳамда тавсиялар бериб ўтилди.
Тадбир давомида Фавқулодда вазиятлар бошқармаси масъул ходими подполковник З.Кадиров вилоятимиз ҳудудида ис гази ва ёнғинлар билан боғлиқ содир бўлаётган бахтсиз ҳодисалар вилоят раҳбариятини ташвишга солаётгани тўғрисида алоҳида тўхталиб, бу каби кўнгилсиз ҳолатларни олдини олишда маҳалла фаолларининг ёрдами зарурлигини таъкидлаб ўтди.
Йиғилиш сўнгида Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров маҳалла фаолларига ўзларининг ҳудудларида ҳамкор ташкилотлар вакиллари билан тарғибот тадбирларини доимий равишда ўтказиб бориш ва бу орқали содир бўлиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш мумкинлигини таъкидлаб ўтди. Сектор раҳбарлари томонидан масъулларга кун тартибидаги масалалар юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати