Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Фарғона вилоят руҳий-асаб касалликлар шифохонасида мониторинг ишлари олиб борилди
2022-11-26 00:42:48 623
Аниқланишича, ушбу шифохонада жами 360 нафар бемор аёл ва эркакларга тиббий ёрдам кўрсатилади. Шифохонада 10 та бўлимлар мавжуд. Беморларга жами 436 нафар ходимлар, яьни 28 та врач, 163 та хамшира, 5 та психолог, 188 та кичик тиббиёт ходими, 50 та хўжалик ходими, логопед, дорихона ходимлари хизмат қилади.
Шифохонада муолажа учун хамма керакли шарт-шароитлар, дори-дармонлар мавжуд бўлсада, лекин маъмурият биноси таъмирталаб холатда. Бинони реконструкция қилиш ишларини 2023 йилда амалга оширилиши кўзда тутилмоқда. Хоналар кўздан кечирилганда беморларга шароитлар яратилганлиги, ювиниш хоналари борлиги, яхши холатда эканлиги аниқланди.
Шифохонадаги беморларга яратилган шароитлар, озиқ-овқат таъминоти, даволанаётган беморларнинг сақланиши ўрганилди. Даволанаётган беморларнинг 47 нафари билан оммавий, 2 нафари билан яккама-якка учрашиб, сухбат ўтказилди. Бемор А.Б ва О.Нлар билан ўтказилган сухбатда уларга ўз вақтида керакли муолажалар ўтказилаётганлиги, тиббий хизматдан эътирозлари йўқлиги, озиқ-овқат таъминотидан ҳам шикоятлари йуқлигини билдирдилар.
Шифохонада узоқ вақтдан бери даволанаётганлар ҳам бор эканлиги аниқланди. Жумладан, А.Б 1993 йилдан буён даволанмоқда, дастлаб онаси тириклигида вақти-вақти билан даволаниб турган, кейинчалик эса ижтимоий хавфли қилмиш содир этганлиги учун жиноят ишлари бўйича суднинг хукмига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилиб, мажбурий тартибда даволаниб келмоқда. Онаси вафот этганидан сўнг бошқа яқинларидан хеч ким йўқлиги сабабли ижтимоий масалаларни хал этиш мақсадида хозирги кунга қадар даволанишни давом эттираётганлиги маълум бўлди.
Ошхона кўздан кечирилганда белгиланган менюларга асосан беморларга таомлар тайёрланиб, озиқ-овқат махсулотлари тўлиқ ва таомномага мос равишда берилаётганлиги аниқланди. Мониторинг ташрифи давомида масъулларга тегишли тавсиялар берилди.
А.Камилов,Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича Фарғона вилояти минтақавий вакили