Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Ўнга яқин фуқароларга ногиронлик аравачалари, юриш ва эшитиш мосламалари топширилди
2022-11-11 13:11:03 303
Вилоят прокуратураси томонидан “Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ногиронлиги бўлган ёшларни ҳимоялаш” номли тадбир доирасида Фарғона шаҳридаги 1 ва 5-сонли оилавий поликлиникаларида оммавий тиббий-кўриклар ташкил этилди. Тадбир давомида Фарғона шаҳрида хатлов натижасида аниқланган жами 166 нафар турли касалликлар билан бетоб бўлган ва тиббий кўрикка муҳтож шахсларнинг 125 нафари малакали шифокорлар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди. Шундан, 18 нафарининг ҳужжатлари ўтказилган тиббий кўрик натижалари асосида ногиронлик гуруҳи белгиланишини кўриб чиқиш учун вилоят тиббий-меҳнат эксперт коммиссиясига тақдим этилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 9 нафар шахс ўзининг яшаш жойларида тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг 3 нафарига ногиронлик аравачалари, 3 нафарига юриш мосламаси ва 1 нафарига эшитиш мосламалари тақдим этилди.