Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Хайрулло Бозоров: Фарғона шаҳри кўчалари обод бўлиши шарт
2022-09-27 16:23:21 315
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳар секторлар раҳбарлари билан биргаликда шаҳардаги Университет, Соҳибқирон Темур кўчалари, Санъат саройига кириш ҳудуди атрофидаги кўчаларда бўлиб, ободонлаштириш ишларининг бориши билан танишди.
Университет кўчаси бўйлаб пиёда юрилар экан, йўлнинг икки томонидаги тротуарлардаги плиткаларнинг жойидан ажралиб кетганлиги, ёнлари қаровсиз, чиқиндилар тўпланиб, майсалар қуриб қолганлиги, лотоклардан сув юрмай, беркилишга келиб қолганлиги, бекатларда эса йўловчилар учун деярли жой қолмаганига гувоҳ бўлинди.
Соҳибқирон Темур кўчасида ҳам шу ҳолат кузатилди. Фарғона давлат университетининг талабалар турар жойи бўлган бинонинг олд қисмлари шунчаки ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Майдон қақраб, турли хил чиқиндилар билан тўлган.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳри кўчаларини бу каби қаровсиз ҳолга келиб қолишига бефарқ бўлган шаҳар ҳокимини ва секторлар раҳбарларини қаттиқ танқид қилди.
Ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланиш зарурлигини таъкидлаган вилоят ҳокими, шаҳар масъулларига кўп қаватли уйлар атрофидаги бўш турган жойларни тартибга келтириш, қаровсиз жойларга, йўл ёқаларига манзарали дарахт кўчатлари ва гулларни ўтқазишни ташкиллаш бўйича кўрсатмалар берди.